Инсон қадри улуғланган юрт

14.04.2022 12:04:36

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сариосиё туман Кенгаши томонидан, тумандаги 3-умумтаълим мактаби бошланғич партия ташкилотида "Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт" лойиҳаси доирасида “Адолат-инсон қадри учун” мавзусида маънавий-маъриий тадбир ташкил этилди. Тадбирда партия Сариосиё туман Кенгаши ходимлари ҳамда депутатлар, партия Сариосиё туман “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” Кенгашлари вакиллари, мактаб педагог-ўқитувчилари иштирок этишди.

Тадбирни партия Сариосиё туман Кенгаши раиси Муродулла Сангинов очиб берди ва тадбирдан кўзланган асосий мақсад ва вазифалар хусусида тушунтириб ўтди..

Тадбирда сўзга чиққанлар, мазкур Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ўтган 2017–2021 йиллардаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришга қаратилган Ҳаракатлар стратегиясининг узвий давоми бўлиб хизмат қилиши ҳамда бошлаган демократик ислоҳотларимизни янада қатъий давом эттиришимизга замин яратиб, “Инсон қадри учун” деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқаришни назарда тутганлигини алоҳида таъкидлаб, халқимиз фаровонлиги йўлида ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилаётганлигини алоҳида қайд этиб ўтишди.            

Дастурнинг мазмун-моҳияти, унинг амалга ошириш механизмлари ҳамда кутилаётган ўзгаришлар ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган туман Аёллар қаноти Кенгаши фаоллари мазкур Тараққиёт стратегияси Дастурининг юртимизда кечаётган улкан ўзгаришлар ва янгиланишлар даврида инсон шаъни, қадр-қимматини улуғлашга ва фуқароларимизнинг эркин ва фаровон турмушини таъминлашга хизмат қилишини эътироф этиб, давлат дастуридаги ислоҳотларнинг амалга ошириш механизмлари ҳамда истиқболи юзасидан фикрларини билдириб ўтдилар.

Шунингдек, маърузачилар Дастурдаги белгиланган вазифалар мамлакатимиз тараққиётида  муҳим аҳамиятга эга эканлигини изоҳлар экан, унда илгари сурилаётган қатор масалаларда халқ фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгиланиб кўплаб чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилганлиги хусусида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Тадбир давомида партиянинг устувор мақсадлари ва дастурий ғояларига ҳамоҳанглик касб этган, Янги Ўзбекистоннинг “2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси”да белгиланган вазифаларни амалга оширишда барча фаол ташаббускор бўлишлари алоҳида эътироф этиб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишлича жавоблар олишди.

Бекзод Ахмедов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сариосиё туман

 “Ёшлар қаноти” Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+