Инсон қадри улуғланган юрт

17.08.2022 09:08:59

Партиянинг Шеробод туман «Аёллар қаноти» Кенгаши томонидан туман Ахборот кутубхона марказида кутубхона ходимлари ҳамда китобхонлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистонда инсон қадри ҳар нарсадан улуғ» мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда партия Шеробод туман «Аёллар қаноти» Кенгаши фаоллари, кутубхона ходимлари, БПТ аъзолари ва фаол китобхон ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсад жонажон Ўзбекистонимиз мустақиллигининг 31 йиллигини кенг нишонлаш, ўтган шонли йилларда инсон қадрини юксалтириш борасида амалга оширилган ислоҳотлар кўлами ва моҳиятини тарғиб қилишдан иборат эканини билдирди. Бугун мустақил Ўзбекистонда барча соҳа ва тармоқларда олиб борилаётган амалий ишлар инсон қадрини юксалтиришга қаратилгани хусусида тўхталди.

Тадбирда маърузачилар Янги Ўзбекистонимизда истиқомат қилаётган 130 дан ортиқ миллат ва элатларнинг тинч-тотув, аҳил-иноқликда турмуш кечираётгани, уларни ўзларини намоён этишлари учун бирдек тенг имкониятлар яратиб берилгани масаласига алоҳида эътибор қаратишди.

Тадбирда иштирокчилар ягона Ватан бўлган Ўзбекистонда тинч ва осойишта ҳаёт, яратиб берилаётган кенг имкониятлар учун шукроналик келтиришиб, мамлакат мустақиллигини янада мустаҳкамлаш йўлида самарали меҳнат қилиш, ўзаро аҳиллик муҳитини янада яхшилаш орқали ўз ҳиссаларини қўшишга тайёр эканликларини билдиришди.

Қарши Алланазаров, партия Шеробод туман Кенгаши раиси:

- Бу йил халқимиз Ватанимиз Мустақиллигининг ўттиз бир йиллигини «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз»! деган бош ғоя остида кенг нишонламоқда. Ўзбекистон аталмиш шу буюк Ватанга халқимизнинг муҳаббатини ифодаловчи бу эзгу сўз ҳар бир хонадонга, ҳар бир юртдошимиз қалбига чексиз ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди. Бу бетакрор байрам барча эзгу ниятли инсонларни бирлаштиради, уларнинг қалбида энг гўзал ва олижаноб туйғуларни уйғотади. Шу боис ҳам мустақиллик байрами миллати, тили ва динидан қатъи назар, диёримизда яшаётган барча юртдошларимизнинг ардоқли ва севимли байрамига айланди. Партия Шеробод туман Кенгаши таркибидаги 50 дан ортиқ бошланғич партия ташкилотларида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз»! ғояси асосида давра суҳбатлари, очиқ мулоқот ва маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Туманимизда охирги уч – тўрт йил давомида асрларга татигулик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бу ўзгаришларнинг улуғворлигини ҳис этиш учун узоққа бормай, айни кунларда туманимизнинг шаҳар ва қишлоқларидаги улкан бунёдкорлик ишларида кўриб, қалбан ҳис этиш мумкин.

Шунингдек, давра суҳбати давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлашда қуйи бўғин фаолларининг жонбозлигини янада ошириш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Манзура Улуғбердиева,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Шеробод туман

«Аёллар қаноти» Кенгаши фаоли.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+