Инсон қадри улуғланган юртда -  унинг қадри буюк

05.08.2022 13:08:43

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қашқадарё  вилоят Кенгаши томонидан  Қарши  шаҳридаги  маданият саройида “Сифатсиз ва қалбакилаштирилган  дори воситаларига қаршимиз!” шиори остида  тадбир бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари вилоят  Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, тиббиёт ходимлари  ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда тиббиёт ходимлари ва иштирокчилар томонидан соғлом турмуш тарзини акс эттирувчи  тарғибот  чиқишлари намойиш этилди. 

Дастлаб сўзга чиққан партия фаоллари ва мутахассислар томонидан қайд этилганидек, сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситаларини тарқалишининг олдини олиш ва унга қарши курашишда партия аниқ вазифаларни амалга оширмоқда. Хусусан, жойлардаги тиббиёт муассасаларининг иш фаолиятини намунали  ташкил этишда тўсиқ бўлаётган муаммолар, шу жумладан, шифокорлар ва дори-дармонларнинг етишмаслиги, моддий-техника базанинг талаб даражасида эмаслиги ҳамда тез тиббий ёрдам хизматидаги камчиликлар таҳлил қилиниб, амалий кўмак бериб келинмоқда. Шунингдек, партия фаоллари барчани юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг нафақат иштирокчиси, балки фаол ташаббускори ва фидоийси ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини юксалтириш давр талаби экани ҳақида фикр-мулоҳазаларни билдиришди.

қарши2_11

 - Мен зарурат туфайли вилоятимиздаги дорихоналарда вақти-вақти билан дори харид қиламан,- деди Навоий маҳалласида яшовчи Шоира Қувватова.- Негадир, дорихоналарда барча дорилар бир нархда сотилмаяпти. Масалан, “Дуовит” витамини айрим дорихоналарда  70 минг , баъзисида 45 минг, бошқасида эса 57 мингдан сотилаяпти. Бундай холатга  чек қўйиш вақти келди.

- Баъзи дорихоналарда дориларни сақлаш шароитига амал қилинмаяпти, - деди тадбир иштирокчиси  Алишер Ишназаров.- Шу туфайли ҳам  дориларнинг сифати  бузилаяпти.

Тадбирда  партиянинг амалий ҳаракатлар Дастурида кўзда тутилган “Адолат” СДП ғояларининг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, фуқароларнинг  тиббий маданиятини юксалтиришга қаратилган маърузалар ҳам тингланди.

“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+