Инсон қадрини улуғлашга доим камарбастамиз

12.01.2022 11:01:12

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилингани  барча юртдошларимизга кўтаринки кайфият бағишлади.

Дарҳақиқат, бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан чиқарилаётган ҳар бир фармон ва қарорларда инсон ва унинг манфаатига ҳизмат қилмоқда.  Биргина воҳамизнинг Шовот тумани мисолида оладиган бўлсак Президентимизнинг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ жорий йилнинг декабрь ойида “Темир дафтар” рўйхатида бўлган оилаларга, шунингдек, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи ҳамда 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилгани ҳам мамлакатимизда  инсон қадри ва тақдири  энг устивор вазифа этиб белгиланганидан далолатдир.

Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Шовот туманида  ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга 800 минг сўмдан жами 1497 нафар оилалар учун 1 млярд 197 минг 600 сўм пул маблағи яъни бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиб, кўнгли кемтик фуқароларга қувонч улашилди.

Партиядан сайланган туман кенгаши депутатлари Ж.Қуранбаев, Х.Исмаилов, Ф.Юсупова, О. Хўжаниязовлар томонидан туманимиздаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни давом эттириш, ушбу тоифа вакилларига озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди ва бу ишлар давом қилмоқда.          

Инсон_қадри_учун, бу сўз замирида олам олам маъно мужассам. Бугунги кунда мамлакатимизда ҳар бир инсонни қадрлаш у ким бўлишидан қатъий назар бойми, камбағалми, боқувчисини йўқотган ёки бева бўладими барчасининг қадри баланд   эканини ҳис қилдириш давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилмоқда.

 Биз ҳам Янги Ўзбенкистоннинг фаол фуқароси ва партия етакчиси сифатида 2022- йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» да ҳар бир хонадонга кириб бориб, моддий ва маънавий кўмакка мухтож фуқароларнинг орзу ва мақсадларини амалга оширишда  камарбаста бўлишни  янада фаоллаштирамиз.  

             

                                                                    

                                                                                              Меҳриноз АБДИЯЗОВА,

                                                                                                                 “Адолат” СДП

                                                                                       Шовот туман Кенгаши раиси,

                                                                                           “Ёшлар парламенти” аъзоси

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+