Инсонлари  қадрланган  миллатнинг  толеи  ҳам баланд бўлади

12.01.2022 15:01:55

    Муҳтарам Президентимиз кириб келган янги 2022 йилни халқчил  маъно касб этадиган ном - "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб эълон қилгани ҳар бир юртдошимиз қалбини тўлқинлантириб юборди.

    Албатта, бу эътибор ва муносабат бизга жуда катта фахр ва маъсулият бағишлади. Давлатчилигимизнинг асоси  маҳалла ҳисобланади. Тарихимиз илдизлари, миллий қадриятларимиз маҳаллага боғланиши, маҳалладан бошланиши ҳеч кимга сир эмас.

    Тизимнинг бир бўлаги сифатида биз ҳар биримиз чин дилдан, қалбан меҳнат қилишимиз, Мухтарам Президентимиз ташаббусларига  муносиб ҳисса қўшиш ҳар бир соҳа вакилининг бурчидир.

   Шу ўринда,  Юртбошимиз бошлаб берган ушбу халқпарвар ислоҳотларни муносиб даражада амалга оширишни ўз олдимизга мақсад  қилиб, янги йилдан барча соҳалар қатори маҳалла тизимидаги ташаббусларимизни   янада фаоллик билан бошлаб юбордик.

  Туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, партиямиз фаоллари билан ҳамкорликда,  уйма-уй юриб, кам таъминланганлар, боқувчисини йўқотган, касалманд, ногронлиги бор оилалар билан  мулоқотларни янада жонлантирдик.

     Фуқароларнинг  кўпдан ўйлантириб келаётган бандлик, тиббиёт ва бошқа соҳаларга тегишли  муаммоларни ечимини топиш даражасини юқорига кўтаришга  бел боғладик.

  Қувонарлиси, йилнинг номланишида инсон қадри мужассам эканидан  фуқароларимизнинг ҳам кайфияти юқори даражада.

    Бир сўз билан айтганда,  қадрланган  миллатнинг  толеи ҳам баланд, унда эса ишчанлик кайфиятдан тортиб то умргузаронлик қилиш бахти мушарраф  бўлади.

 

 

                                                                                                    Саодат МАШАРИПОВА,

                                                                                                                     “Адолат” СДП

                                                                                     Боғот туман “Аёллар” қаноти раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+