Институт ўқув биноси ва ётоқхонаси қурилиши депутат ёрдами туфайли кечикмайдиган бўлди

15.09.2022 16:09:38

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги «Адолат» СДП фракцияси йиғилишида Ўзбекистон Республикаси «Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил 1-ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида»ги ахбороти тингланган эди.

Йиғилишда депутат Ойдин Абдуллаева томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 октябрдаги

«Ўзбекистон давлат консерваторияси хузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ институт ўқув биноси ҳамда талабалар ётоқхонасининг қурилиб, эксплуатацияга топширилиши кечикаётгани, бу ҳолат янги 2022-2023 ўқув йилининг бошланишига тўсиқ бўлаётгани билан боғлиқ масалани кўтарди.

тошша1

Ушбу масалани атрофлича ўрганиб, жойида ҳал этиш мақсадида 2022 йил 6 сентябрь куни Молия вазирлиги, Маданият вазирлиги мутасаддилари депутат Ойдин Абдуллаева билан биргаликда Б.Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтига ташриф буюрдилар.

тошшаҳар

Аниқланишича, буюртмачи Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва пудратчи ташкилот – «Косон қурилиш сервис» МЧЖ ўртасида бажарилган ишларда моддий маблағ етишмаганлиги туфайли бинони топшириш ортга сурилиб келинган.

Ҳолатни ўрганиш чоғида муаммолар батафсил аниқланиб, депутат О.Абдуллаева аралашуви билан ўз ечимини топди.

Камола ТОШХЎЖАЕВА,

ОМҚП депутати ёрдамчиси

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+