Интернет тармоғи - ақл ёғдусими ёхуд ўргимчак тўри

18.08.2022 15:08:49

Бугун кунда интернет тармоғини дунё аҳолиси ўзи истаган нарсани оладиган катта супермаркетга қиёслашимиз мумкин. Аммо атрофимизда кезиб юрган ахборот маконинг глобаллашуви жараёнида эртанги порлоқ келажагимизнинг пойдевори бўлган ёшларимиз интернет тармоқларидан қай мақсадда фойдаланишмоқда? Хўш, уларни кўпроқ нималар қизиқтирмоқда, деган саволлар туғилиши табиий ҳол албатта.

Ёшлар билан очиқ мулоқот қилиш орқали уларни интернет тармоқларидан тўғри мақсадда ва оқилона фойдаланишлари учун бугун жойларда «Адолат» СДП фаоллари ва депутатлари томонидан ёшлар орасида кўплаб тарғибот тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон «Адолат» СДП Ургут туман Кенгаши ташаббуси билан туманидаги Ёшлар кутубхонасида туман ички ишлар бўлими мутахассислари, партия фаоллари, ёшлар иштирокида «Интернет тармоғидан фойдаланиш маданияти» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ёшларимизнинг интернет тармоқларидан тўғри фойдаланиш, маънавиятимизга, одоб-ахлоқимиз ва урф-одатларимиз, қадриятларимизга зид бўлган ахборотларни инкор этиш, ёмон ва яхши ахборотни ажрата олиш ва таҳлил этиш маданияти ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди. Шу билан биргаликда ҳозирги таҳликали замонда ҳар бир ёш авлоднинг огоҳ бўлиб, турли хил ёт ва манфур ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик, ёт ғояларга қарши кучли иммунитетни шакллантириш лозимлиги қайд этиб ўтилди. Шунинг билан бир қаторда замонавий ахборот технологиялари ривожланаётган бир вақтда интернет ва ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш бутун дунё, жамиятимизда содир бўлаётган воқеалардан хабардор бўлиш ва улардан тегишли хулоса чиқариш лозимлиги тўғрисида таъкидланди.

Ҳаётий мисоллар орқали жонли тарзда ташкил этилган ушбу давра суҳбатида ёшлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар. Мавзуга оид фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир якунида ташкилотчилар томонидан иштирокчиларга ахборот хавфсизлиги, ўргимчак туридан оқилона фойдаланиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди. Албатта, ёш авлодга соғлом маънавий муҳитни яратиш, уларнинг маънавий оламининг дахлсизлигини асраш асосий вазифаларимиздан. Зеро, ёшлар маънавиятига дахлдор юмушларда бепарволикка йўл қўйиб бўлмайди.

Руслан Очилов,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Самарқанд вилоят Кенгаши

мафкуравий ишлар бўйича бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+