“Интернет тармоғидан фойдаланиш маданияти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

19.05.2022 10:05:42

Интернет бу бир супермаркет кабидир. Ҳамма ўзи учун истаганини олади. Аммо бугун айни ахборот макони глобаллашуви жараёнида ёшларимиз интернет тармоқларидан қай мақсадда фойдаланишмоқда? Уларни кўпроқ нималар қизиқтирмоқда, деган саволлар туғилиши табиий. Ўқувчи ёшлар билан очиқ мулоқот қилиш ҳамда уларни интернет тармоқларидан фақатгина тўғри мақсадда фойдаланишлари учун бугун жойларда “Адолат” СДП фаоллари ва депутатлари томонидан ёшлар орасида кўплаб тарғибот тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши раиси Ж.Жўраев, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Г. Равшанова ҳамда “Туркий Жанди” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Дилфуза Илиевалар  ҳамкорлигида шаҳардаги 29-ИДУМ ўқувчилари иштирокида “Интернет тармоғидан фойдаланиш маданияти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

бух2_3

Давра суҳбатида сўз олганлар томонидан ёшларимизни интернет ресурсларидан тўғри фойдаланиш, маънавиятимизга, одоб-ахлоқимиз ва урф-одатларимиз, қадриятларимизга зид бўлган ахборотларни инкор этиш, ёмон ва яхши ахборотни ажрата олиш ва таҳлил этиш маданияти ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.  Шу билан биргаликда ҳозирги таҳликали замонда ҳар бир ёш авлоднинг огоҳ бўлиб, турли хил ёт манфур ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик, ёт ғояларга қарши кучли иммунитетни шакллантириш лозимлиги қайд этиб ўтилди.

Дўстона ва самимий руҳда бўлиб ўтган суҳбат давомида ўқувчи ёшлар ҳам мавзу юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир якунида ишчи гуруҳ томонидан мавзу бўйича  ўқувчи ёшларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилди. Ёш авлодга соғлом маънавий муҳитни яратиш, улар маънавий оламининг дахлсизлигини асраш асосий вазифаларимиздан. Зеро, ёшлар маънавиятига дахлдор юмушларда бепарволикка йўл қўйиб бўлмайди.

Маъмура ШУКУРОВА,

“Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши БПТ раиси

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+