Интернетдан самарали фойдаланиш-давр талаби

16.08.2022 12:08:46

Ўзбекистон «Адолат» СДП Олтинсой туман Кенгаши ҳамда «Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши ҳамкорлигида тумандаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида БПТ аъзолари иштирокида «Интернет тармоғидан фойдаланиш маданияти» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда партия туман Кенгаши фаоллари, депутатлар, ёш адолатчилар қаноти Кенгаши фаоллари, касб-ҳунар мактаби жамоаси, БПТ аъзолари иштирок этишди.

Давра суҳбатида сўз олганлар томонидан ёшларимизни интернет ресурсларидан тўғри фойдаланиш, маънавиятимизга, одоб-ахлоқимиз ва урф-одатларимиз, қадриятларимизга зид бўлган ахборотларни инкор этиш, ёмон ва яхши ахборотни ажрата олиш ва таҳлил этиш маданияти ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди. Шу билан биргаликда ҳозирги таҳликали замонда ҳар бир ёш авлоднинг огоҳ бўлиб, турли хил ёт манфур ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик, ёт ғояларга қарши кучли иммунитетни шакллантириш лозимлиги қайд этиб ўтилди.

Сўз олганлар ёш авлодга соғлом маънавий муҳитни яратиш, улар маънавий оламининг дахлсизлигини асраш асосий вазифалардан бири эканлигини, зеро, ёшлар маънавиятига дахлдор юмушларда бепарволикка йўл қўйиб бўлмаслиги таъкидланди.

сурхон1_2

Бобур Пардаев, туман партия Кенгаши фаоли:

- Жаҳон ахборот майдони тобора кенгайиб бораётган шундай бир шароитда ёшларимиз онгини ўраб – чирмаб, уни ўқима, буни кўрма деб бир томонлама тарбия бериш, уларнинг атрофини темир девор билан ўраб олиш ҳеч шубҳасиз замоннинг талабига ҳам бизнинг эзгу мақсад – муддаоларимизга ҳам тўғри келмайди.
Нега деганда биз юртимизда очиқ ва эркин демократик жамият қуриш вазифасини ўз олдимизга қатъий мақсад қилиб қўйганмиз ва бу йўлдан ҳеч қачон қайтмаймиз.
Бинобарин, биз давлатимиз келажаги ўз қобиғимизга ўралиб қолган ҳолда эмас, балки умумбашарий ва демократик қадриятларни чуқур ўзлаштирган ҳолда тасаввур этамиз. Биз истиқболимизни тараққий топган мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиб, давлат ва жамият бошқарувини эркинлаштириш инсон ҳуқуқи ва эркинликларини фикрлар ранг – баранглигини ўз ҳаётимизда янада кенгроқ жорий қилишда кўрамиз.
Ҳозирги замон ахборот тизими унинг, жуда кенг имкониятларидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Ўзбекистонда ахборот олиш, сақлаш, фойдаланиш ва тарқатишнинг умумий манфаат ва умумий тараққиёт нуқтаи назаридан бошқарув механизмини яратиш, унинг моҳияти ва унсурларини чуқур англаш зарур бўлиб қолмоқда. Ана шу ҳаётий эҳтиёждан келиб чиқиб ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш тизимини яратиш ва усулларини қўллаш маданияти зарур деб ҳисоблайман.

Дўстона ва самимий руҳда бўлиб ўтган суҳбат давомида иштирокчилар ҳам мавзу юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

 

Ҳайитмурод Абдуллаев,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Олтинсой туман

“Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+