Иқтидорингиз борми, сафимизга қўшилинг

03.06.2021 10:06:03

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ташкил этилган қўл меҳнати маҳсулотлари кўргазмаси ва спорт мусобақалари ҳам айни шу мақсадга қаратилди.

Ижодкор йигит-қизлар билан бирга вақтинча ишсиз ва “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг  фарзандлари ҳам қатнашдилар. Тенгдошларининг ижодкорлигини кўрган иштирокчиларда  ҳунармандчилик ва рассомликка қизиқиш уйғонди. Футбол, стол тенниси ва шахмат беллашувлари ҳам олқишлар билан қўллаб-қувватланди.

Тадбир якунида энг фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.

Барнохон Бозорова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП жалақудуқ туман кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+