Иқтидорли тарбияланувчилар партия томонидан тақдирланди

21.10.2022 09:10:02

Урганч шаҳридаги 32-сонли заиф эшитувчи ва 96-сонли кар-сақов болалар тарбияланадиган мактаб-интернатларда Хоразм вилоят прокуратураси, вилоят Халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан «Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши ҳамкорлигида 5 ташаббус- 5 имконият шиори остида кўргазмали тадбир ташкил этилди.

Тадбирда мазкур ихтисослаштирилган мактаб-интернати тарбияланувчилари томонидан ишлаб чиқилган қўл ишлари кўргазмаси иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Ҳамкор ташкилотлардан тузилган ишчи гуруҳ тарбияланувчиларнинг касб-ҳунар ўрганиш йўналишидаги истеъдод ва қобилиятларини, қунт, маҳорат билан яратилган турли жозибадор қўл ишларини завқ билан томоша қилишди ва бир овоздан барча иштирокчиларнинг қўл ишларини юқори баҳолашди.

Шундан сўнг ҳамкор ташкилотлар қатори партиянинг эсдалик совғалари иштирокчиларга тақдим этилди.

Тадбир сўнгида санъатсевар ўқувчилар томонидан мусиқий чиқишлар намойиш этилди.

Бир сўз билан айтганда, ташкилотчилар томонидан ёшларга қаратилаётган бу каби эътибор уларни баркамол инсонлар бўлиб вояга етишларида ҳамда жамиятда муносиб ўринларига эга бўлишида хизмат қилиши шубҳасиздир.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

«Адолат» СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+