Иқтисодий самарадорликни мустаҳкамловчи ягона куч – кластер тизими

11.02.2021 18:02:40

Сўнгги йилларда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида, турмушимизнинг ҳар бир жабҳасида кластер деган сўз кўп бора қулоққа чалинмоқда. Маҳсулотнинг сифат ва самарадорлигини ошишига хизмат қилаётган кластер тизими барча соҳаларда кенг қўлланилмоқда.

Демак, у иқтисодиёт учун муҳим бўлибгина қолмай, аҳолига ҳам сифатли маҳсулотни етказиб беришда ўзига хос аҳамият касб этяпти. Президентимиз таъбири билан айтганда, кластер фаолиятини йўлга қўйишдан мақсад экспорт ҳажмини ошириш. Бунинг учун эса тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш  ва жаҳон бозорида ўз майдонига эга бўлиш лозим. Кластер тизими айни шу жараёнларни амалга оширишда қўл келади.

Чунки, унда замонавий усуллар ва технологиялар орқали маҳсулотга ишлов берилади. Натижада маҳсулот ҳажми кўпаяди. Биргина Бухоро вилояти мисолида оладиган бўлсак, 2020 йилда 42 минг 531,9 тонна сифатли ва халқаро талабларга мос келадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. Ушбу режа 2021 йилда 49 миллион 473.2 тоннага етказилиши кўзда тутилган.

Белгиланган  режани амалда татбиқ этиш учун кластер тизими зарур. Айни вақтда юртимизда мазкур йўналишга жиддий эътибор қаратилаётгани ҳам  бежиз эмас. Иқтисодий самарадорликни мустаҳкамловчи ягона куч – кластер тизими бўлиши билан биргаликда аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш имконияти яратилади.  

 

Мақсуд ҲАМИДОВ,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилояти Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+