Иқтисодий юксалишлар билан бирга қўшничилик алоқаларини янада мустаҳкамлайди

30.11.2021 09:11:07

  Давлатимиз раҳбари 28 ноябрь куни Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммити ишида иштирок этди. Туркия, Эрон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон давлатлари ўртасида яқин савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган саммитда юртбошимиз ҳамкорликни мустакамлаш ва иқтисодий юксалишларни кўзда тутган кўплаб масалаларда  билдирган таклифлари давр талаби ва  келажак истиқболининг  муҳим асосидир. Уларнинг барчаси  нафақат бизнинг  балки,  ИҲТга аъзо мамлакатларнинг ривожи, халқининг фаровонлиги йўлида долзарб аҳамият касб этади.

Давлатимиз раҳбари минтақалараро транзит хабларини ташкил этиш, замонавий транспорт ва йўл инфратузилмаларини ривожлантириш, транспорт ва транзит тарифларини оптималлаштириш ҳамда қўшимча чегирмаларни тақдим этиш, халқаро юк ва йўловчи ташиш шартларини енгиллаштириш, транспорт соҳасини рақамлаштириш масалаларида аниқ ечим бериш зарурлигини таъкидлаган. Саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм ва бошқа устувор соҳаларда истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратган.

«500 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган, улкан бозорга эга бўлган мамлакатларимизнинг савдо ва инвестиция соҳаларидаги катта имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарур. Қабул қилинган «ИҲТ истиқболлари – 2025» концептуал дастури асосида, мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини янада кенгайтириш ва энг муҳими, амалий натижадорликка эришиш мақсадга мувофиқдир», — деди Президентимиз.

 Шунингдек, давлатимиз раҳбари «зиёрат туризми»ни ривожлантириш, жумладан, Бухоро шаҳрида 2022 йили бўлиб ўтадиган туризм вазирларининг навбатдаги учрашувида пандемиядан кейинги даврда Хавфсиз сайёҳликни ривожлантириш умумминтақавий Дастурини қабул қилиш ташаббусини билдирди.

       Юртбошимизнинг саммитдаги иштироки ҳамда қатор икки томонлама учрашувлари мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш билан бирга, икки томонлама яхши қўшничилик алоқаларини янада мустаҳкамлайди.

 Шерзод Каримов,

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+