Ишчан кайфият билан тараққиёт сари...

07.01.2023 15:01:35

Президентимизнинг Олий Мажлисга ҳамда Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси халқчил, ҳаётий ва кенг қамровлилиги билан халқимизнинг кўнглидаги гаплар бўлди. Шу боис, ҳам Мурожаатномани барча ҳамюртларимиз каби жамоамиз билан илиқ кутиб олдик ва ҳар бир йўналишини муҳокама этиб, илгари сурилган ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишни олдимизга асосий вазифа сифатида белгилаб олдик.

Шунингдек, Президентимиз 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилганларида ҳар бир юртдошимизнинг қалби ғурурга тўлди. Инсон қадрланаётганини ҳис қилсагина ҳаётдан завқ олиб яшайди, ўз вазифасига бўлган иштиёқи янада ошади.

Айниқса, маҳалла тизимига қаратилган эътибор фикримизни яққол исботи десак тўғри бўлади. Чунки, Ватан оиладан, маҳалладан бошланади. Маҳаллага эътибор - инсонга эътибор ҳисобланади, келажак авлодни тарбиялашга замин яратади. Мурожаатнома маҳаллани ривожлантириш учун маҳалла бюджетини ташкил этиш, халқнинг муаммоларини ечишга мезон ва манба ҳисобланади. Маҳалла солиқларини бир қисми маҳаллани ўзида қолиши, маҳаллада кутубхоналарни, спорт майдонларини барпо этилиши халққа, инсонга бўлган эътибор, деб биламан.

Қолаверса, Мурожаатномада Президентимизнинг эришилаётган ютуқларда сиёсий партияларнинг роли муносиб бўлди, дея эътироф этгани партиямиз фаоллари, депутатларимизга янада ишчанлик кайфиятини бағишлади.

Жавлонбек ИСКАНДАРОВ,

«Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши раис ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+