Ишчи гуруҳ асл ҳолатни ўрганди

10.05.2021 12:05:36

Ижтимоий тармоқлар орқали Пастдарғом туманидаги тез тиббий ёрдам бўлими биноси деворларининг ёрилганлиги ва бу ерда тиббиёт ходимларининг ишлаши мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида хабар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ходимлари, партиянинг вилоят ва туман Кенгаши депутатлари иштирокида туман тиббиёт муассасаси, тез тиббий ёрдам бўлими биносининг мавжуд ҳолати ўрганилди.

Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлими биноси 2013 йилда фойдаланишга топширилган. Бинога яқин жойдан артезан қудуғи ишга туширилган, шунинг ҳисобигами ёки бошқа сабабларга кўра бинонинг ички ҳамда ташқи деворларига сезиларли ёриқлар тушган. Баъзи хоналарнинг пол қисмида қисман чўкиш ҳолатлари ҳам мавжуд.  

Хабарда иддао қилинган янги иморатни мана шундай аянчли ҳолатга келишига ичимлик суви башнясини носозлиги, тўхтовсиз йил давомида ёрилган ва тешилган жойларидан ичимлик суви оқиб исроф булишига огоҳлантиришларга қарамасдан беэътиборсизлик қилиб келинаётгани, аммо бир неча бор ходимлар юқори ташкилотларга мурожаат қилишларига қарамасдан бирор ўзгариш кузатилмаяётгани хусусида саволлар билан ишчи гуруҳга ҳамроҳлик қилган туман тиббиёт бирлашмасининг бош шифокор ўринбосари Баҳром Сатторовга мурожаат қилдик.

Баҳром Сатторовнинг маълум қилишича ичимлик суви башнясини ҳолати яхши, ичимлик суви оқиб исроф булиш ҳолатлари ҳам кузатилган эмас. Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилинганми деган саволимизга, мутасадди ташкилотиларга мурожаат қилмаганликларини маълум қилди. Соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман ҳокимлиги томонидан соҳага керакли ёрдам кўрсатилиб келинаётганлиги, ҳозирда бинонинг бу ҳолатга тушиши сабабаларини тўлиқ ўрганиш ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида мазкур бинодаги бригадалар фаолият вақтинча “Катта найман”, “Гулистон” маҳаллалари ва марказий шифохонанинг бошқа биносига кўчирилиб, капитал таъмирлаш чоралари кўрилаётганлигини таъкидлади.

Ҳақиқатдан ҳам ишчи гуруҳ билан бино ҳолатини кўздан кечириш учун бинога кирганимизда бинони таъмирлаш жараёнларига тайёрлаш учун керакли асбоб-ускуналар, жиҳозлар тез тиббий ёрдам бўлимининг тегишли шаҳобчаларига жойлаштирилаётганлигининг гувоҳи бўлдик. Тез тиббий ёрдам бўлимига қилинган мурожаатларни яқин шаҳобчаларга етказиш мақсадида бинода фақатгина диспетчер фаолият юритяпти.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+