Ишчи гуруҳ МТТ фаолиятини ўрганди

16.09.2022 10:09:24

«Адолат» СДП Бухоро шаҳар Кенгаши раиси Ж.Жўраев ҳамда Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати С.Пўлатовлар партиянинг «Муаммо билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида шаҳардаги «Истиқлол» МФЙда жойлашган 60-мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини ўрганди.

Ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар жараёнида МТТда озиқ-овқат маҳсулотларининг сақлаш ҳолати, рўйхатга олиш дафтарларининг юритилиши, болажонларга яратиб берилган шароитлар, кадрлар салоҳияти, машғулотлар сифати ҳамда ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан биргаликда МТТдаги мавжуд муаммолар юзасидан ташкилот раҳбари билан суҳбат олиб борилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар давомида МТТда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ташкилот раҳбарига тавсия ва кўрсатмалар берилди.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+