Ишчи гуруҳ Навоий вилоятида учрашувлар ўтказди

04.04.2024 10:04:23

Олий Мажлис депутатларидан иборат ишчи гуруҳ Навоий вилоятида қатор учрашувлар ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси Нодир Жумаев, “Адолат” СДП депутати Инна Коржикова, депутатлар Aқшагул Тулегенова ва Ўктам Исломов Навоий вилоятининг Нурота туманида бўлди.
Дастлаб, Делегация маҳаллий Кенгаш депутатлари билан учрашди. Йиғилишда парламент ташрифидан кўзланган мақсад белгиланиб, келгусида ҳудудни ривожлантириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди. Йиғилганлар Президентимиз томонидан мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар самаралари ижобий динамика кўрсатаётганини таъкидлади. Бироқ, Ўзбекистон бутун дунёдан келган сайёҳлар учун жозибадор манзил бўлганлиги сабабли бу соҳа доимий такомиллашишни ва тараққиётни талаб этади.


Дастлаб ишчи гуруҳ Рамазон ойида аҳамиятли бўлган “Чашма” меъморий-диний мажмуасида бўлди. Бу нафақат Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё, балки дунёнинг кўплаб давлатларида мусулмонлар энг кўп қадам ранжида қиладиган ва эъзозлайдиган масканлардан биридир. Зиёратгоҳ ўзининг бой тарихи ва бетакрор маданияти, хусусан, муқаддас чашма булоғи, ХVI асрга оид масжид, милоддан аввалги VI асрда барпо этилган Нур қалъаси харобалари билан ўзига жалб этади.


Шунингдек, депутатлар ишчи гуруҳи ўрганиш учун боришган манзил нафақат Навоий вилояти Нурота тумани, балки бутун Ўзбекистоннинг мармар хазинаси бўлган, тошлари дунёга машҳур бўлган Ғазғон шаҳри бўлди.
Ғазғонда 9 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Ва уларнинг аксарияти гранит ва мармар қатламларини қазиб олиш ва қайта ишлаш учун давлат ва хусусий заводларда (шаҳарда уларнинг юздан ортиқлари бор) ишлайди.


Депутатлардан иборат ишчи гуруҳи бир неча ой аввал ишга туширилган маҳаллий Мармаробод заводида мармар ва гранит плиталарини қайта ишлаш жараёни билан танишди. Январдан апрель ойининг бошигача завод ишчилари 150 минг долларлик маҳсулот экспорт қилди. Келажакда ишлаб чиқариш қувватини оширишни мақсад қилган.


Бироқ, ҳозирда у ерда йўқ бўлган тайёр маҳсулотларни темир йўллар орқали ташиш масаласини ҳал этиш Ғазғонлик тадбиркорлар учун ўта муҳим аҳамиятга эга.
Умуман олганда бундай ўрганишлар чоғида депутатлар ишчи гуруҳлари таркибида Президент қарорлари ижросини мамлакатимиз ҳудудларида ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш ва жараённи тезлаштириш мақсадида уларнинг ижросидаги муаммоларни аниқламоқда. Шу тариқа, депутатлар Навоий вилоятининг Нурота туманига ушбу ташрифи чоғида бир қатор муаммоларни аниқлаб, уларнинг ечими давлат миқёсида муҳокама қилинади.


Хусусан, Қўшработ туманига олиб борувчи 70 км узунликдаги йўлни таъмирлаш. Махсус насослар учун электр энергияси ва сув таъминоти учун тарифлар даражасини белгилаш. Кадастр масаласига оид қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқиш бўйича таклифлар. Сув минорасини синовдан ўтказишни якунлаш. Ушбу лойиҳанинг қиймати 25 миллиард сўм, кутилаётган инвестициялар 80 миллион доллар.
Ишчи гуруҳнинг навбатдаги ўрганишлари вилоятимизнинг бошқа туманлари бўйлаб давом этади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+