Ишончли вакил бўлғуси стоматологлар билан суҳбатлашди

11.10.2021 09:10:35

«Адолат» СДПдан Президентликка кўрсатилган номзоднинг Тошкент шаҳри ҳудуди бўйича ишончли вакили Садриддин Туробжонов бу гал Тошкент стмотология институтида бўлиб, ўқитувчилар ҳамда талабалар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда номзоднинг сайловолди дастуридаги ғоя ва мақсадлар моҳияти йиғилганларга атрофлича тушунтирилди. Дастурда келтирилган аҳолига кафолатли тиббий хизмат кўрсатиш, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, замонавий технология ва даволаш усулларини кенг жорий қилиш, соғлиқни сақлаш тизимини қайта шакллантиришни давом эттириш, шунингдек, “Тиббиёт ходими” мақомини белгилаб, репродуктив саломатлик масаласи, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, давлат томонидан бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари рўйхати қайта шакллантирилиб, улар билан аҳолини кафолатли таъминлаш тизими босқичма-босқич йўлга қўйилишини қўллаб-қувватлаш каби ғоялар иштирокчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

Учрашув давомида иштирокчилар орасида савол-жавоблар ўтказилди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+