Ишончли вакил миришкорлик сайловчилар билан учрашди

09.06.2023 19:06:30

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП дан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Робахон Анваровна Махмудованинг Қашқадарё вилоятидаги ишончли вакили, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, партиянинг вилоят Кенгаши раиси Руиддин Рауповнинг Миришкор тумани сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда депутатлар, Миришкор тумани ҳокимлиги , тиббиёт ходимлари , хотин-қизлар ва ёшлар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. 

Миришкор тумани тиббиёт марказида бўлиб ўтган учрашувда ишончли вакил номзод сайловолди дастурининг устувор йўналишлари хусусида батафсил тушунча берди. 

Таъкидланганидек, дастурда барча соҳалар қамраб олинган. Соғлиқни сақлаш тизимини ижтимоий давлат тамойилига мувофиқлаштирган ҳолда аҳолининг барча қатламлари тиббий ёрдамдан баҳраманд бўлишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган,- деди ишончли вакил Руиддин Раупов. - Шунингдек, тиббиёт ходимларининг мақомини қонун билан белгилаб, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва уларга нисбатан турли тазйиқларнинг олдини олиш мақсадида қонунчилигимизни янада такомиллаштириш зарур деб ҳисоблаймиз.

Айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини янада оммалаштириш, жисмоний-тарбия ва спортни ривожлантиришга бирламчи вазифа сифатида эътибор қаратиш, бунда ҳар бир фуқаролар йиғини ҳудудида спорт билан шуғулланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш муҳим аҳамият касб этади.

Учрашувда фуқаролар томонидан Президентликка номзод Робахон Махмудованинг сайловолди дастурига асосан суд-ҳуқуқ, таълим, соғлиқни сақлаш, ташқи сиёсат билан боғлиқ бир қатор саволлар билан ишончли вакилга мурожаат қилдилар. Руиддин Раупов учрашув қатнашчиларини қизиқтирган барча саволларга “Адолат” СДП ва Президентликка номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда жавоб қайтарди. 

Учрашув савол-жавобларга бой бўлди. 

Тўлқин Хидиров,
“Адолат” СДП Миришкор тумани Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+