Ишончли вакил сайловчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди

21.10.2021 11:10:07

“Адолат” социал-демократик партияси Оқдарё туман Кенгаши томонидан 14-сонли мусиқа ва санъат мактабида партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Муҳиба Бабабекова билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда партия вакиллари, депутатлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, шунингдек, тиббиёт, таълим соҳаси вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида иштирокчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли ишончли вакил тарафидан батафсил таништирилди. Сўнг номзод дастуридаги бандларга алоҳида тўхталиб, ундаги устувор мақсадлар моҳияти тушунтирилди.

Чарос Ортиқова, халқ депутатлари Оқдарё  туман кенгаши депутати:

 – Номзодимиз дастуридан хотин-қизлар масаласи алоҳида ўрин олгани беҳад қувонарли. Хотин-қизларимизни оилада тутган ўрни беқиёс. Оқила аёллар ўз меҳри билан оиладаги ижобий муҳитни, қолаверса, бутун жамиятдаги мувозанатни сақлаб туришга ҳисса қўшишлари ҳам бор гап. Дастурдан хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизлар, айниқса, қишлоқ жойларда қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этишга, оилаларда адолатли муносабатни, маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштиришнинг самарали механизмларини яратишга асосий эътиборини қаратиш борасида белгиланган вазифалар ғоят муҳим. Чунки, хотин-қизлар ўзлари севган касб билан шуғулланганда, оилаларда адолатли муносабатлар ҳукум сурганда ҳаётларидан рози бўлиб яшашади. Аёлларда шундай куч борки ўзларини бахтли ҳис қилган жойда нафақт бир ўзи атрофдагиларни ҳам ривожга бошлай олади. Шундай экан аёллар ривожи жамият ривожига ҳам катта таъсир кўрсатади.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга ишончли вакил томонидан батафсил жавоблар олишди.

Азиз ХАИТОВ,

“Адолат” СДП Самарқанд вилоят кенгаши бош мутахассиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+