Ишончли вакил – шифокорлар ҳузурида

18.10.2021 13:10:26

Вилоят перинатал маркази – Наманган шаҳридаги йирик шифохоналардан бири. Бу ерда оналар ва болалар саломатлигини сақлаш юзасидан кенг миқёсли тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунда партиядошларимизнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Чунки бу ерда бир неча йилдан бери “Адолат” СДПнинг бошланғич ташкилоти фаолият кўрсатиб келади. Унга бирлашган шифокорлар тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш йўлида тинмай изланмоқдалар.

          – Нафақат мен ва партиядошларим, балки жамиятимизнинг аксарият аъзолари юртимизда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги янгиликларга жуда қизиқадилар, - дейди марказ директорининг ўринбосари Ойшахон Қосимова. – Мен айни вақтда БПТга раислик ҳам қиламан. Йиғилишларда яқинда бўладиган Президентлик сайлови тўғрисида ҳам ахборот бердик. Ана шундай тадбирлардан бирида ҳамкасбларимиз “Адолат” СДПдан номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловолди дастури билан яқиндан танишиш истагини билдирдилар. Партиянинг вилоят Кенгашига мурожаат қилсам, дарҳол розилик беришди.

         Шундай қилиб, куни ва соати келишилганидан сўнг шифокорлар ҳузурига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Наманган вилоятидаги ишончли вакили Исроилжон Жўраев ташриф буюрди. У сўзининг бошидаёқ тўпланганларнинг асосий қисми хотин-қизлардан иборатлигини ҳисобга олиб, тақдим этилаётган сайловолди дастурининг ушбу бўлимидаги  масалаларга катта эътибор қаратди.

Шифокорлар номзоднинг таржимаи ҳоли билан ҳам қизиқиб танишдилар.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят партия Кенгаши раисининг ўринбосари Баҳодир Болтабоев, “Адолат” СДП Наманган шаҳар Кенгашининг раиси Мирзараҳмат Олимов ҳам дастурнинг бир қатор йўналишларини шарҳладилар ва ҳаммани сайловда фаол қатнашишга даъват этдилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+