Ишончли вакил темир йўлчилар билан учрашди

09.10.2021 12:10:27

«Адолат» социал-демократик партиясидан Президентликка кўрсатилган номзоднинг Тошкент шаҳри ҳудуди бўйича ишончли вакили пойтахтимизнинг Миробод туманидаги темир йўл ходимлари билан учрашув ўтказди. Ўзбекистон Темир йўллари АЖга қарашли «Сиҳатгоҳ» профилакторий-санаториясида ўтказилган учрашувда партия вакиллари, депутатлар, «Сиҳатгоҳ» санаторийси ходимлари, шифокорлар, темир йўл ходимлари иштирок этди.

Учрашувда номзоднинг ишончли вакили социал-демократия ғояларига мос равишда давлат мактабгача таълим тизимини тўлиқ бепул қилиш, ўқитувчилар обрў-эътибори ва ҳуқуқий мақомини янада кўтариш, уларнинг иш ҳақи ва ижтимоий мавқеини оширишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш ва бу мақсадда “Ўқитувчининг мақоми тўғрисида” қонун қабул қилиниши ташаббускори бўлиш, умумтаълим мактаблари учун дарсликларнинг янги, замонавий авлодини яратиш учун “Дарсликлар бўйича илмий-тадқиқот институти”ни ташкил қилиш ҳақида ва шу каби ғояларни иштирокчилар орасида кенг тарғиб этди.

Учрашув сўнгида сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволлари юзасидан номзоднинг ишончли вакили тарафидан аниқ ва тўлиқ жавобларга эга бўлишди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+