Ишончли вакил журналист ва блогерлар билан мулоқот қилди

24.09.2021 13:09:36

Қарши шаҳридаги матбуот уйида “Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг Қашқадарё вилояти бўйича ишончли вакили Ораста Ташева Республика ва маҳаллий телевидение, газета, радио, ижтимоий тармоқлар журналист ва блогерлар учун брифинг уюштирди.

Брифингда сўз олган ишончли вакил президентликка номзоднинг сайловолди дастури мазмун-моҳияти билан яқиндан таништирди.

-Янгиланаётган мамлакатимиз сиёсий майдонида халқчил ғоялари билан ўз нуфузига эга бўлган “Адолат” социал-демократик партияси фуқароларимиз, айниқса ёшларимизда ватанга муҳаббат туйғусини юксалтириш, ҳуқуқий маданиятни ошириш ва адолатли жамият ҳамда адолатпарвар давлат қуришни ўзининг бош мақсади деб билади,- деди Ораста Ташева.- Сайловчиларга ўз дастуримизни партиямизнинг олдига қўйган мақсад вазифалардан келиб чиққан ва жамиятда мавжуд муаммоларни теран англаган ҳамда “Ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги керак” деган ақидага қатъий амал қилган ҳолда таклиф этмоқдамиз.

Матбуот анжуманида Ораста Ташева оммавий ахборот  воситалари вакилларига Президентликка номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилган  ижтимоий адолатни қарор топтириш, коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига чек қўйиш, жамиятда адолат ва қонунга қатъий риоя этиш, таълим соҳасида адолат устуворлигига эришиш, аҳоли саломатлиги улкан бойлик, жамиятнинг барқарор ривожланиши ва самарали иқтисодиёт тараққиёт омили эканлиги, шунингдек, сиёсий куч тинчликсевар, адолатли ва прогрессив ташқи сиёсат тарафдори эканлиги ҳақида батафсил маълумот берди.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол қатнашди.

                                                         “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят

                                                        Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+