Ишончли вакилнинг Нуротадаги учрашуви самимий мулоқотларга бой бўлди

20.10.2021 10:10:52

“Адолат” СДПдан Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Навоий вилоятидаги ишончли вакили Рустам Хайитовнинг нуроталик сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашуви самимий мулоқотларга бой, савол-жавобларга тўла бўлди.

Тумандаги Навоий ихтисослаштирилган мактаб интернатида бўлиб ўтган тадбирда партиянинг маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари, таълим соҳаси вакиллари, туман аҳолиси, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда дастлаб номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда дастуридан ўрин олган асосий вазифалар билан ишончли вакили Рустам Хайитов таништирди.

  • Коррупцияга қарши курашишнинг энг самарали усулларидан бири – кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишнинг шаффоф тизимини йўлга қўйиш уларнинг интеллектуал салоҳиятини, маънавий фазилатларини баҳолайдиган очиқ ва давлат бошқарувида ошкора танлов тизимини изчил амалга ошириш масаласи Ўзбекистонда ҳал этилиши лозим энг муҳим масала деб биламан –дейди партия фаоли Санобар Бўриева.

Учрашув сўнгида иштирокчиларини қизиқтирган масалалар юзасидан берилган саволларга ишончли вакил томонидан батафсил жавоблар олинди.

Бекзод ЭШМУРОДОВ,

 “Адолат” СДП Нурота

 туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+