Ишсиз хотин қизлар касбга эга бўлмоқда

22.06.2022 13:06:33

Гиламдўзлик бу Ўзбекистонда қадимдан санъат даражасигача кўтарилган ҳунар ҳисобланади.

Ипак гилам тўқиш сабр, қунт ва матонат талаб қилувчи меҳнатдир. Дизайнер яратиб берган нақш эскизи асосида ўртача катталикдаги гиламлар 6 ойдан 2 йилгача тўқилади. Моҳир уста уни қисқароқ вақтда, яқинда ўрганган гиламдўз, табиийки, узоқроқ вақтда тўқийди.

«Адолат» СДП Боёвут туман Кенгаши раиси А.Шомирзаев ташаббуси билан Боёвут туман Сармич МФЙ ҳудудида ташкил этилган гиламдўзлик ўқув курсида ишсиз хотин қизлар касб ўрганмоқда. Ўқув курсига касб ҳунарга эга бўлмаган ишсиз, ижтимоий муҳтож хотин қизлар жалб қилинган бўлиб, ўқув курсини тамомлагандан сўнг мутахассислиги тўғрисида сертификат Сармич МФЙ ҳоким ёрдамчисига тақдим этилади.

Берилган сертификат асосида субсидияга гиламдўзлик станоги олиб берилиб «Ҳар бир оила тадбиркор» давлат дастури асосида ишсизларни бандлиги таъминланади. Хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим омили эканлиги, уларнинг муаммоларини доимий равишда ҳал этиш муҳимлигини англаган ҳолда «Адолат» СДП Боёвут туман Кенгаши маҳаллаларда 200 нафар ижтимоий муҳтож касб ҳунарга эга бўлмаган ишсиз хотин қизларни бандлигини таъминлашни амалий режа қилган.

Тўқилган гиламлар албатта, қўл меҳнати ва кўз нури, ойлаб вақт кетказиб тўқилган гиламларнинг нархи ҳам ўзига яраша арзон эмас

Гиламлардаги ҳар хил нақшлар ва турли гуллар ҳам ўзининг мантиқий маъноларига эга. Бахт, серфарзандлик, бойлик ва фаровонлик тимсоллари гиламларда ўз аксини топмоқда.

Шу боис гиламдўзликда ўқувчи қизлар Саодат Раббимқуловна, Эшонқулова Фарида, Бийтўраева Муқаддас , Исмоилова Шоира , Эгамбердиева Наргизалар томонидан Адолат СДП дан миннатдорлик рамзи сифатида партиянинг байроғини гиламга мухирлашмоқда.

Табиий бўёқлардан фойдаланиб тўқилаётган гиламлар яна бир неча аср хизмат қилади.

Адолат СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+