Ишсизлар «Адолат» ҳимоясида

17.07.2024 18:07:04

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий ҳимоялаш долзарб вазифалардан. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон «Адолат» СДП Олтинкўл туман кенгаши фаоллари «Бир ойда бир иш ўрни» лойиҳаси доирасида сезиларли ишларни амалга оширмоқда. Маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган тадбирларни ўтказилиши жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланяпти.

Тумандаги «Марказ» МФЙда бўлган сафдошларимиз хотин-қизлар ва хориждан қайтган фуқароларга алоҳида эътибор қаратдилар. Касбга йўналтириш, ижтимоий ҳимоялаш ва ишга жойлаштириш тадбирнинг бош мақсадига айланди. Шу куни 20 нафардан ортиқ йигит-қиз касб-ҳунар ўрганишга йўналтирилди, 7 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Фуқаро Аҳрорбек Абдубоситов Россия республикасида бир неча йил ишлаб она юртига қайтди. Иш масаласига келганда кимга мурожаат қилишни билмай турган Аҳрорбек «адолатчилар»нинг ҳимоясидан хабар топди. Партия фаоллари уни эшитиб ҳайдовчилик вазифасига ишга таклиф қилдилар.

Аҳрорбек Абдубоситов, вақтинча ишсиз фуқаро:

-Бугун оиламиздаги катта бир муаммо ечимини топди. Олтинкўл туман ҳокимлигига ҳайдовчи вазифасига ишга қабул қилиндим. Мен каби фуқароларни қўллаб-қувватлаётган «Адолат» СДПга ҳам аъзо бўлдим. Энди мен ҳам партия сафида иш олиб бораман.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+