Ишсизлик муаммога айланмайди

18.07.2024 16:07:48

Ўзбекистон Адолат СДП Жалақудуқ туман Кенгаши фаоллари юқоридаги шиор билан жамоатчилик орасига кириб бормоқда. Маҳаллалардаги ўрганишлар асосида вақтинча ишсиз фуқаролар аниқланиб, масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда бандлиги таъминланяпти.

Туманда ўтказилган навбатдаги Бўш иш ўринлари ярмаркасига «Адолатчи»лар томонидан «Бир ойда бир иш ўрни» лойиҳаси доирасида 8 нафар ишсиз фуқаролар таклиф этилди. Мавжуд иш ўринлари билан таништирилган тадбир қатнашчилари ўзларига муносиб иш жойларини танладилар.

Бобуршоҳ Одилжонов, вақтинча ишсиз фуқаро:

-«Адолатчи»ларнинг таклифи билан ярмаркага келгандим. Тешиктош оилавий шифокорлик пунктига шифокор вазифасига ишга жойлашдим. Партия сафида мен каби тиббиёт ходимлари кўпчиликни ташкил этишидан қувондим. Шу куни мен ҳам уларнинг сафига қўшилдим.

Ишсизликни олдини олишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.

Барнохон Бозорова,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Жалақудуқ туман кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+