Ислоҳотлар фаровонликка хизмат қилади

24.08.2021 18:08:38

Яқинда юртимизда қутлуғ сана – мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами катта тантана, шоду хуррамлик билан нишонланади. Бу муборак ва шонли айём халқимиз учун янги тарихимиздаги энг улуғ санадир. Зеро, ушбу фурсат тарих учун қисқа давр бўлса-да, бунга осонлик билан эришилгани йўқ. Бинобарин, мустақиллик ҳар бир юртдошимиз ҳаётига янгича мазмун, турмушига фаровонлик олиб киради. Шу сабабдан истиқлол деган улуғ неъмат, аввало халқимизга эркинлик ва озод ҳаётни, барчамизга ўзлигимизни англаш туйғусини берган. Ватанимиз тарихида ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайдиган буюк сана ҳисобланади.

Истиқлол йилларида эришилган ютуқ ва марралар замирида мустақиллик аталмиш бебаҳо неъматнинг қадр-қиммати намоён. Юрт равнақи, ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар инсон бахту саодатига, фаровонликка хизмат қилишини ҳар бир юртдошимиз чуқур ҳис қилиб, ўзи гувоҳи бўлмоқда.

Муболағасиз айтиш мумкинки, бугун Ўзбекистон том маънода дунёга юз тутган ва кўплаб мамлакатлар билан дўстлик, ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда. Президентимиз қўшни мамлакатлар билан яқин, дўстона муносабат ўрнатишга қаратилган шахсий ташаббуси минтақада янги сиёсий ҳақиқатни шакллантирди.

Бу йилги байрам Президентимиз қарори билан “Янги Ўзбекистон эркин ва фаровон яшайлик!” шиорини асосий ғоя сифатида ўзига мужассам этгани алоҳида эътибор ва эътирофга лойиқ. Шак-шубҳасиз, ушбу шиор ҳар бир ватандошимизнинг қалбини меҳр ва ифтихорга чулғаб, ватанга садоқат билан хизмат қилиб, юртимизни бундан-да, қудратли бўлишига ундайди.

Нодира МЎМИНОВА,

Халқ депутатлари Когон шаҳар

 Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+