Ислоҳотлар инсон қадри учун

04.07.2022 15:07:15

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Музаффара Абдиеванинг Пастдарғом туманидаги сайловчилар билан учрашувлари ташкил этилмоқда. Депутатнинг учрашувлари давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги ўзгаришлар “Янги Ўзбекистон-ижтимоий давлат” тамойили асосида Халқимизнинг фаровонлигини янада юксалтириш, мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш мухим аҳамият касб этишини кенг оммага етказиш, қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

самар2

Дастлаб Музаффара Абдиева партиянинг туман Кенгашига ташриф буюриб, амалга оширилиши лозим бўлган ишларни белгилаб олди. Шундан сўнг тумандаги маданият уйида таклиф этилаётган Қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти доирасида фуқаролар орасида тушунтиришлар бериш, уларнинг фикр-мулоҳазаларини эшитиш, таклифлар олиш мақсадида туман маҳалла ва нуронийлар жамғармаси ходимлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиққан депутат Музаффара Абдиева айни кунларда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси қизғин паллага кирганни таъкидлаб, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этиш, фуқаролик жамияти институтларини ролини ошириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этишга хизмат қилувчи, янги қонунларни ишлаб чиқиш ва амалдагиларга замон талабларига мос равишда қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани хусусида ўзининг фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Тадбир иштирокчиларининг давра суҳбати давомида билдирилган мулоҳазалардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, юртдошларимиз конституциявий ислоҳотларга бефарқ эмас, яъни улар киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, аввало, “Инсон қадри учун” эканлигини чуқур ҳис этмоқдалар.

Феруз Тураев,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+