“Исломобод” маҳалласи вакиллари - Ўзбекистон Олимпия қўмитасида...

13.08.2022 13:08:08

Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерацияси

Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

Бошқарма бошлиғи  Б.Таджиевга

Ҳурматли Баходир Муҳитдинович,  Сизга Тошкент шаҳар,  Юнусобод тумани “Исломобод” МФЙ аҳолиси, ёшлари номидан ушбу илтимосини йўлламоқдамиз. Маҳалламиз шакллангани унча кўп йиллар бўлмаган. Лекин унинг ободонлаштириш ишлари замон талаби доирасида амалга оширилмоқда. Маҳалламиздаги стадион қайта таъмирланиб, футбол, волейбол, баскетбол, теннис майдонлари ва бошқа иншоотлар қурилмоқда. Яқин кунларда у тугалланиш арафасида.  Ундан ташқари, шу кунларда маҳалламиз ёнидан ўтган Қорасув ариғининг ҳар икки томонига “велосипедда учиш ва одамлар юриш” йўлакчалари фойдаланишга топширилди(видеоролик иловада).

Бир сўз билан бу яратилган шароитлардан маҳалламиз аҳолиси ниҳоятда мамнун ва Президентимизга ўз миннатдорчилигини изҳор қилишмоқда.

Бу йўлакчалардан унумли фойдаланиш учун Ўзбекистон Велоспорт Федерациясининг ёрдами ва тавсияси асосида “Велосипедни севувчилар клуби” тузмоқдамиз. Шунингдек, “Скандинавча юриш” ва юриш, югуриш, бадантарбия  гуруҳлари фаолият юритмоқда. Улар бўйича жамоатчи мураббийларга эгамиз.

Аммо, бошқа турлари бўйича қизиқувчилар учун Сизларнинг имкониятларингиздан келиб чиқиб, мураббийлар белгилашни ва уларни амалий ёрдамлари ташкил этилиб,  маҳаллада соғлом турмуш тарзи сари оммавий спортни жорий этилса,  шунингдек, спорт усталари учун селекция қилиш учун маҳалланинг ҳиссасидан фойдаланилса айни муддао бўлар эди.  

Жумладан, “Исломобод” маҳалла ёшлари учун “Беш ташаббус олимпиадасининг иккинчи мавсумига сентябрь ойида старт берилмоқда.  Унда, стол тенниси, шахмат, шашка, волейбол, енгил атлетика, стритбол, миллий кураш, стрит воркут,  киберспорт каби турлари бўйича мусобақалар белгиланиб, маҳаламиздан ҳам ёшлар иштирок этишлари  керак.

Сиздан илтимос, энди стадионимиздаги спорт турларидан фойдаланишга амалий ёрдам сифатида ҳам аҳоли, ҳам ёшлар учун мастер-класс ўтиш, спортнинг турлари бўйича сир асрорларини ўргатишга услубий-амалий ёрдам ташкил этишга кўмакларингиз сўраймиз.

Шунингдек, маҳалламиз ёшларининг “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсумида фаол иштирок этишига спорт турлари бўйича мураббийларнинг тегишли йўналишларини, тайёргарлиги юзасидан маслаҳатларини  сўраймиз.                                      

“Исломобод” МФЙ раиси, С. Усенов

Маҳалла Ёшлар етакчиси, О.Нишонов

9.08.2022 йил

Ушбу мурожаатга кўра, Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерацияси Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси (Б.Таджиев), Ўзбекистон Олимпия қўмитасига “Исломобод” маҳалласи  Ёшлар етакчиси  О.Нишонов, фуқаролар академик К.Шадиметов ва “Эъзозли аёллар” гуруҳлари раҳбари Ф.Шадиметова Ўзбекистон Спорти Фахрийлар Кенгаши раиси Баходир Махситовнинг қабулига таклиф этди. Маҳалла вакиллари билан суҳбатда  маҳалла аҳли томонидан кўтарилган масала юзасидан суҳбат давомида тегишли амалий ёрдамлар кўрсатилиши хусусида ижобий жавоблар олишди. Яқин кунларда ушбу масаларни ўрганиш ва амалий ёрдам бериш учун маҳаламизга Спортнинг мутассади раҳбарлар билан ташриф буюришларини билдиришди.

Қабул тафсилотлари қуйидаги фотолавҳаларда ифода этилмоқда:

Ўзбекистон Олимпия қўмитасига ташриф... Расмда “Исломобод” маҳалласи ёшлар етакчиси Ойбек  Нишонов, “Исломобод” маҳалласи  фуқаролари академик Камолжон  Шадиметов ва “Эъзозли аёллар” гуруҳлари раҳбари Фароғат Шадиметовани Олимпия қўмитаси биносига кириш эшиклари олдида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси  Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ўринбосари Нодир ака томонидан кутиб олинмоқдалар ...

Расмда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси  Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ўринбосари Нодир ака,  “Исломобод” маҳалласи ёшлар етакчиси Ойбек  Нишонов  ва маҳалла фуқароси, академик Камолжон Шадиметов ва “Эъзозли аёллар” гуруҳлари раҳбари Фароғат Шадиметова  қўмита фойесида...

Ўзбекистон Олимпия қўмитасига ташриф... Расмда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси  Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ўринбосари Нодир ака, “Исломобод” маҳалласи ёшлар етакчиси Ойбек  Нишонов, “Исломобод” маҳалласи  фуқаролари, академик Камолжон Шадиметов ва “Эъзозли аёллар” гуруҳлари раҳбари Фароғат  Шадиметова Олимпия қўмитаси қабулхонасида ...

Олимпиада қўмитасининг қабулхонасида Президентимизнинг “Ҳар бир давлатнинг қудратини белгиловчи  асосий омил, бу жисмонан соғлом ва ҳар томонлама ривожланган авлоддир” деган шиори остида.

Олимпия қўмитаси музейини томоша қилар эканмиз, Президентимизнинг ҳам велосипед спортига иштиёқи катта эканини кўриб, яна ҳам хавас қилдик. (стенддаги суратлардан).

Олимпияда совриндорлари бўлимида...

Ўзбекистон Спорт ташкилотлари  Фахрийлари Кенгаши раиси Баходир Махситовнинг қабулида...

Маҳаллада велопойга ва ғолибларнинг кўргазмали учиш  пайти

К.Шадиметов муаллифлигида  2.12.2021. нашрдан чиққан китоби (ўзбек ва рус тилларида)

“Исломобод” МФЙнинг ўтказилган велопойга доирасида ТАЖРИБА-ТАВСИЯ мавзусида нашр этилган  “Велосипеднинг болалар ва ўсмирлар учун аҳамияти” номли академик К.Шадиметов муаллифлигида томонидан тузиб чиқилган рисоланинг расми.  Ушбу китоб  ва рисола Ўзбекистон Спорт Ташкилотлари Фахрийлар Кенгаши раиси Баходир Махситовга ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси  Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ўринбосари Нодир акага  совға этилди. Улар катта миннатдорчилик билан қабул қилдилар.

Шунингдек,   “Эъзозли аёллар” гуруҳлари раҳбари Фароғат  Шадиметова  гуруҳларининг фаолиятига бағишланган Аьбомни тақдимотини қилди (альбомдаги гимнастрада ғолиблиги ҳақидаги расм...):

 “Эъзозли аёллар” гуруҳлари раҳбари Фароғат  Шадиметованинг хайрия ишлари ва “Эъзозли аёллар” гуруҳларининг фаолиятига бағишланган китоблар.

Республикада соғлом турмуш тарзини? Сандинавча юриш ва бадан тарбияни аёллар ўртасида кенг тарғиботи ва амалга оширган ибратли ишлари учун Президентимизнинг  Фармонига биноан, 2020 йил “Соғлом турмуш”медали билан тақдирланган.

Қабул якунида қатнашчилар, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Мамлакатимизда олимпия ҳаракатига тамал тошини қўйган жисмоний тарбия ва спорт ривожи, соғлом турмуш тарзи тарғиботига бағишланган мухтарам фахрийларимизни ватанпарварлиги ва фидойилиги олдида бош эгамиз ва таъзим қиламиз” шиори остида расмга тушиб, ббу ҳаракатни  давом эттиражакларини изҳор қилдилар...

Камолжон Шадиметов

Иқтисод фанлари номзоди, Халқаро экология, инсон ва табиат

хавфсизлиги фанлари Академияси ҳақиқий аъзоси, академик,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фахрийлар Кенгаши раиси,

Ўзбекистон “Адолат” СДП “Инновация ва муқобил

энергетика тарғиботи маркази раҳбари.

11.08.2022 й.  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+