«Истеъдод» клуби - ёшлар интилган маскан

01.04.2022 13:04:40

Маълумки, «Адолат» СДП сайловолди дастурида иқтидорли ёшларни излаб топиб, уларни ўзига ва истеъдодига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, жамиятда муносиб ўринни эгаллашига кўмаклашиш асосий вазифа сифатида илгари сурилган.

Шу ўринда, партия Хоразм вилоят Кенгаши қошида 2014 йилнинг 5 апрель куни «Адолат жилғалари» (ҳозирги кунда «Истеъдод» клуби деб номланади) истеъдодлар клуби ташкил этилиб, бир гуруҳ иқтидорли ёшларни ўз атрофида бирлаштирди.

Клуб аъзолар сони шу йили 50 нафарни ташкил этиб, сўнги йилларда аъзолар сони 100 нафардан ошди. Улар орасидан кўпчилиги шеърият, журналистика, нотиқлик санъати бўйича, клуб раҳбари Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Биби Марям Бегимова, УРДУ академик лицейнинг адабиёт ўқитувчиси, партия вилоят Кенгаши «Аёллар қаноти» раиси, Халқ таълими аълочиси Меҳрибон Қўшназарова ва воҳамизга танилган тажрибали ижодкор, шоир ва драматурглар, журналистлар томонидан мазкур йўналишлар бўйича билим кўникмаларини бойитиб, нафақат воҳамизда балки, республикамизнинг бошқа вилоятларида, пойтахтда олий ўқув даргоҳларида таҳсил олишмоқда, аксарият ёшларимиз эса олийгоҳларни тамомлаб нуфузли ташкилотларда муносиб лавозимларда фаолият олиб боришмоқда.

Клуб аъзоларининг орасида 3 нафар қизимиз Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлди, йигитларимиздан бир нафари «Мард ўғлон» давлат мукофотига ва бир нафари «Президент стипендияси» совриндори бўлишди.

Шу кунга қадар клубимизнинг 60 нафардан зиёд фаол аъзолари партия томонидан таъсис этилган «Адолат дўпписи» ва «Адолат белбоғи» махсус совғалари ҳамда сертификатлари билан тақдирланди. Клуб фаолияти ҳудудий телевидениелар, интернет тармоқларида мунтазам ёритилиб келинмоқда.

Қувонарлиси, «Истеъдод» клубимиз ёшлар интилган масканга айланиб бормоқда.

Айни кунларда клубимизни ташкил топганлигига 8 йил тўлиши муносабати билан байрам тадбирига тайёргарлик кўрилмоқда.

Мақсадимиз- ёшларни иқтидорларини намоён этиш, адабиёт ва ижод соҳасидаги билимларини мустаҳкамлаш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаб камол топтиришдан иборатдир.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

«Адолат» СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+