Истиқлол – ғурур ва ифтихоримиз тимсоли

31.08.2022 11:08:46

Кун сайин ривожланиб, тараққий этиб бораётган озод ва фаровон Ватанимизни бугун дунё танимоқда, тан олмоқда. Турли соҳаларда Ватанимиз эришаётган ютуқлар юртдошларимизнинг ҳамкорлиги, ҳамжиҳатлиги, халқимизнинг бунёдкорлик борасидаги фидоий меҳнатлари ва албатта, Президентимизнинг олиб бораётган халқпарвар ва одилона сиёсати маҳсулидир. Айниқса, юртимизда униб ўсиб келаётган ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар ҳақида ҳар қанча тўлқинланиб гапирсак камлик қилади. Ёшларимиз таълим, спорт, маданият, санъат, қўйингки, барча соҳаларда эришаётган юксак марралар ана шу эътибор ва ғамхўрликнинг самарасидир. Бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон «Адолат» СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб Қарши давлат университети тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи тадбиргоҳида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» мавзусидаги маданий – маърифий тадбирда ҳам шулар хусусида сўз юритилди. Унда партия вилоят Кенгаши бош мутахассиси Дилрабо Чориева, музей директори Дилнавоз Раҳматова 1980 – йилларда қатағонга учраган Бегмат бобо Юсуповлар сўзга чиқишди. - Шу кеча кундузда дунёнинг турли минтақаларида юз бераётган қарама-қаршилик ва тўқнашувларни, вайрон бўлаётган шаҳар ва қишлоқларни, тинч аҳолининг қони тўкилаётганини кўриб, жонажон Ўзбекистонимизнинг бир оддий фуқароси сифатида шуни баралла айта оламанки, энг олий саодатимиз – мустақиллигимиздир. Биз истиқлолни асраб авайлашимиз, унинг қадрига етишимиз етишимиз даркор. Бугун мен Ўзбекистон Республикасининг 31 йиллик тўйи, Мустақиллик байрами билан Сиз азиз ватандошларимни самимий қутлайман. Истиқлол нашидаси, байрам сурури ҳар бир юртдошимизни яхши ниятлар, эзгуликлар сари ундайверсин. Осмонимиз мусаффо, халқимиз соғ-омон бўлсин. Хонадонингиздан қут-барака ҳеч қачон аримасин. Халқимиз фаровонлиги, Ватанимиз равнақи йўлида олиб бораётган барча ишларингизга ривож тилаймиз. Тадбирда бугунгача бўлган йўл осонликча босиб ўтилмаган. Минг-минг машаққатлар синовидан, даврнинг оғир заҳматларидан, шунингдек, матонат, эзгу мақсад сари олға интилиш, юксак ишонч билан тик ўта олган мардона юртда яшамоқ, унга муносиб ворис бўлмоқ ҳар биримизнинг олий бурчимиз бўлмоғи эканлиги эътироф этилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+