Избосканлик «адолатчи» ёшлар нима дейди?

18.08.2022 11:08:12

Бугун давлатимиз томонидан ёшларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшлар сиёсати доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида қанча гапирсак оз. Хўш, келажагимиз эгалари бунга қандай қарамоқда? Халқ депутатлари Избоскан туман Кенгаш депутати Дилфуза Аҳмедова иштирокида «Депутат ёшлар даврасида» мавзусида ташкил этилган давра суҳбати иштирокчилари олдига айни шу савол қўйилди.

Дастлаб Д.Аҳмедова томонидан Ёшларга оид давлат сиёсати ва келажак авлодга бўлган эътибор юзасидан тушунча берилди. Мустақиллик фарзандлари бўлган бугунги йигит-қизлар энг бахтли инсонлар эканлиги таъкидланди.

Тадбир иштирокчиларига сўз берилганда ҳар бир йигит-қиз Ўзбекистондек юртнинг фарзанди экани билан фахрланиши, кўрсатилаётган ғамхўрликлар ва эътибор ҳақида тўлқинланиб гапирдилар. Бунга жавобан Ўзбекистоннинг янада ривожланиши ва истиқболи йўлида дадил қадам ташлашлигини билдирдилар.

андижон2_6

Комила Ғанижонова, «Ёш адолатчи»:

-Бугун биз ҳеч кимдан кам эмасмиз, дея баралла айта оламиз. Чунки Президентимиз бошчилигида яратилган имкониятлар, иқтидорлиларни қўллаб-қувватланиши, қўйингки маррани баланд олишлигимиз учун кенг йўл очиб берилгани бахтимиз. Шахсан мен «Ёш адолатчи» сифатида кейинги йилларда бир қатор танловларда иштирок этиб, ғолиблар сафидан ўрин олдим. Мақсадим келгусида таълим соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшиш. Андижон давлат университетига ўқишга кириш учун имтиҳон топширдим. Ишончим комил, талаба бўламан.

Муҳаммадқодир Юсупов, Избоскан туман ёшлар агентлиги мутахассиси, «Ёш адолатчи»:

-Болаликдан ёшлар ташкилотида ишлашни орзу қилардим. Бугун бу орзум ушалган. Избосканлик тенгдошларимни қўллаб-қувватлаш, истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш йўлида изланишдаман. Янги Ўзбекистонни янада ривожлантириш бош мақсадимиз. Бу йўлда Президентимизнинг ишончини оқлаймиз.

 “Адолат” СДП Андижон вилояти  Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+