Ижарачи аёлларнинг ижара пуллари тўлаб берилмоқда

03.08.2022 17:08:15

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Агзамова Гулрух Анваровнага бўлган бир қатор мурожаатлардан сўнг Янгиҳаёт тумани ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи И.Абдуллаева ҳамда халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссия аъзоси У.Нишанбекова ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида уч томонлама ижара шартномаси асосида турар жой ижара компенсациясини тўлаш бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган  35 нафар аёлларнинг ҳар бирига жорий йилнинг охиригача ижара пулини тўлаб бериш тартиби тасдиқланди.

Шохруҳ ШОМУРОДОВ,

ОМҚП депутати ёрдамчиси          

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+