Ижобий натижага эришилди

06.06.2022 11:06:45

«Адолат» социал-демократик партияси ўз сайловолди дастури ва устувор вазифаларини амалга оширишда партиянинг барча даражадаги депутатлик корпуслари ва фаолларини сафарбар этиб, халқимиз орасидаги мавжуд муаммоларга самарали ечим топиш мақсадида аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлиб келмоқда.

Партиянинг устувор мақсади ҳам юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида депутатлик корпусларини алоҳида жонбозлик кўрсатишга ҳамда айни ислоҳотлар пайтида янада ташаббускор бўлишга ундайди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг VIII Пленумида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳларининг 2021 йилдаги иш фаолияти таҳлил қилинган эди. Мазкур кун тартибидаги учинчи масала юзасидан таҳлилий-танқидий нуқтайи назардан Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани Кенгаши депутатлик гуруҳи 2021 йил давомида туман Кенгаши сессияларига бирорта ҳам масала киритмаганлиги Сиёсий Кенгаш томонидан таъкидланиб, хато ва камчиликларни бартараф этиш борасида тегишли топшириқлар берилган.

Партия Сиёсий Кенгаши томонидан билдирилган хулоса асосида мавжуд камчиликлар ўрганилиб муаммоларни бартараф этиш мақсадида партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қайпбергенов раҳбарлигида партия Элликқалъа тумани Кенгаши депутатлик гуруҳи билан доимий комиссиялар фаолияти ва сессия кун тартибига масала киритиш бўйича маҳсус мастер-класс ташкил этилди.

Учрашув давомида депутатлик гуруҳининг иш фаолияти ва учраётган тўсиқлар ҳамда муаммолар атрофлича ўрганилиб, бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди.

Эндиликда “Адолат” социал-демократик партияси Элликқалъа тумани Кенгаши депутатлик гуруҳи мазкур 2022 йилда иш фаолиятини сезиларли даражада жонлантирган ҳолда, ижобий натижаларга эришмоқда.

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+