Ижроия Қўмита йиғилиши: аъзолар ва БПТлар сони ортмоқда

13.10.2022 14:10:40

Фарғона шаҳридаги «Матбуот уйи»да «Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши Ижроия Қўмитасининг жорий йил 9 ойи фаолиятига бағишланган йиғилиши ўтказилди.

Таъкидланганидек, партиянинг дастурий вазифаларини амалга ошириш, партия электорати ва аҳолининг кенг қатлами билан юзма-юз мулоқотлар ташкил этиш, уларни қийнаётган, жамият ривожига тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича барча даражадаги депутатлик корпусларининг ҳамкорлиги тизимли йўлга қўйилган. Бунда айниқса «Фракция – марказ – вилоят – туман» концепцияси ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Жорий вақт давомида партия аъзолари сони 1386 нафарга кўпайиб, умумий аъзолар сони 21661 нафарни, бошланғич партия ташкилотлари сони эса 25 тага ўсиб, 420 тани ташкил қилди. Қўқон шаҳрида 7 та, Қўштепа туманида 4 та, Учкўприк туманида 3 та, Бувайда, Фурқат туманларида 2 та, Бағдод, Ўзбекистон, Риштон, Олтиариқ, Бешариқ, Қува туманлари, Фарғона шаҳрида1 тадан БПТлар тузилди ва фаолияти йўлга қўйилди.

фар3_11

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида, партия тизимида 2016 йилда «Адолат» қабулхонаси ташкил этилган. Маҳаллий Кенгашларда мурожаатлар билан ишлаш тизимли йўлга қўйилишига қарамасдан, аксарият Кенгаш раислари мурожаатларни ўз вақтида қайд этиб бормаганлар. Таҳлилларга кўра, мазкур муддат давомида фуқаролардан 89 та мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатлар ижтимоий, фуқаролик масалалари, бандлик, соғлиқни сақлаш, уй жой, коммунал йўналишларини қамраб олган ҳамда ўз вақтида ижроси таъминланган.

фар2_25

Бунда, Қува тумани 30 та, Учкўприк тумани 18 та, Қўқон шаҳар 9 та, Фарғона, Данғара туманлари 6 та, Фурқат тумани 5 та, Риштон, Бағдод туманлари 4 та, Фарғона шаҳар 2 та, Бешариқ, Ёзёвон тумани 1 та мурожаатларнинг ижроси таъминланган.

Фарғона шаҳридаги «Матбуот уйи»да «Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши Ижроия Қўмитасининг жорий йил 9 ойи фаолиятига бағишланган йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш давомида партия депутатлари ва фаолларининг аҳоли билан мулоқотини янада жадаллаштириш, жойларда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларидаги ислоҳотларга тўсиқ бўлиб келаётган муаммоларни ўрганиб, уларнинг ечимини топиш масалалари партиянинг барча тузилмалари эътибори марказида бўлиши зарурлигига эътибор қаратилди.

Фаолияти ижобий баҳоланган Қўқон шаҳри, Қува, Риштон, Бувайда, Сўх, Қўштепа, Фарғона туманлари раис ва депутатларига партиянинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+