Ижроия Қўмита йиғилишида сайловда иштирокка оид масала кўрилди

26.07.2021 17:07:19

Жорий йилнинг 26 июль санасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитасининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Унда Ижроқўм аъзолари, партиядан сайланган депутатлар, партия Марказий аппарати ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Кун тартибидан Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг 2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирокига оид масалалар ўрин олган.

Маълумки, 23-июль куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Президент сайловига расман старт берилишига оид қарор қабул қилинди. Унга кўра, сайлов кампанияси 23 июлдан бошланиши эълон қилинди ҳамда сайлов куни этиб 24 октябрь санаси белгиланди. Сайловда 5 та партия қаторида Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга бўлди.

“Адолат” СДП фаоллари долзарб ва қизғин палла эшик очаётганини ҳис этиб турибди. Энди кенг жамоатчилик ичига чуқур кириб бориш, инсонларнинг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилишга фаолроқ киришиш талаб этилади. Навбатдаги сайловларда муносиб иштирок этиш учун партия салоҳияти етарли. Галдаги бош вазифа сайлов жараёнларида яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланишдир.

Ижроия Қўмита Ўзбекистон  “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг VII Пленумини чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+