Ижтимоий адолат ва бирдамлик – бош қомусимизнинг олий мақсади

30.11.2023 16:11:03

     Инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатда тинч ва осуда ҳаётда яшаётганлигимизнинг ўзи бахт. Давлатчилигимиз ривожининг тарихий тажрибасига, шунингдек жаҳон сивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг илмий, маданий ва маънавий меросига таяниб, бош қомусимизга таянган ҳолда Ўзбекистон халқи улуғвор мақсадларни рўёбга чиқариш йўлида дадил одимлаб бораверади.


     Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Бувайда туманидаги 2-сонли Жамоат саломатлиги тиббиёт техникумида ташкил этилган “Конституция бахтимиз, саодатимиз кафолати” маънавий маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди.
     Туман Кенгаши депутати Нодиржон Жумабоев янги таҳрирдаги Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигини, эрки ва саодатини кафолатли таъминлаш, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузини оширишга қаратилган одилона сиёсатнинг кафолати эканлиги ҳақида сўз юритди.
     Шунингдек, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 78-моддасига алоҳида тўхталиб ўтди.
     Фарзандлар ота-онасининг насл-насаби ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
     Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир.
     Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.
     Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади.
     Бу каби эзгу мақсад ва ғояларни ўзида мужассам этган Конституция байрами – барчамизнинг бахту иқболимиз ва эркимиз кафолати сифатида халқимизга чинакам байрам руҳиятини ҳадя этмоқда.

Гулчеҳра Аҳмедова - “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+