Ижтимоий ҳимоя долзарб масала

30.06.2022 17:06:18

Айни кунларда республикамизда бутун эътибор конституциямизга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш масаласига қаратилган. Бу жараёнда жамоатчиликнинг фаол иштироки алоҳида аҳамият касб этмоқда. Андижон тумани Гумбаз маҳалла фуқаролар йиғинида шу мавзуда ўтказилган  тарғибот йиғилишида  бу ўз ифодасини топди.

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова Давлатимиз рахбарининг Конституциявий комиссия аьзолари билан учрашувида билдирган фикрлари ва таклифларини  қатнашчиларга  атрофлича тушунтирди. Аҳолининг муносабати, таклифлари алоҳида эътиборга олинаётгани, Бош Қонунимизга киритиладиган ўзгаришлар давр талабидан келиб чиқиб ишланаётганини таъкидлади.

Ўз ўрнида гумбазликлар Конституциявий ислохотларни қўллаб-қувватлашлари, унда инсон қадри биринчи ўринга қўйилаётгани ва ижтимоий ҳимоя масаласида таклифларини билдирдилар. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, ишга жойлаштириш, бандлигини таъминлаш каби масалаларни давлатнинг зиммасига юклаш борасидаги нормаларни конституциянинг тегишли моддаларига киритиш юзасидан билдирилаётган таклифларни мақулладилар. Бу долзарб масаланинг қонун билан мустаҳкамланиши Ўзбекистонни ижтимоий давлат сифатида шаклланишини ҳам кўрсатади.

Зумрадой Солиева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+