Ижтимоий ҳимоя –долзарб вазифа!

12.07.2024 15:07:21

Юртимизда аҳоли, айниқса, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича қилинаётган чора-тадбирлар, ҳаётбахш натижаларга ҳар биримиз гувоҳ бўляпмиз. Жамиятдан бегоналашув бугун йўқликка юз тутиб, фуқароларда юртга кераклилик, Ватан равнақига дахлдорлик ҳисси юксаляпти.

Учкўприк тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходимлари алоҳида эътибор ва кўмакка муҳтож инсонларнинг турмуш фаровонлигини ошириш, уларнинг турли ижтимоий масалаларни ҳал қилиш борасида самарали меҳнат қилиб келмоқда.

Марказ раҳбари Аваз Мелиқўзиев раҳбарлигидаги жамоанинг 2 нафар ижтимоий ходими ва 19 нафар ассистенти томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида қайд этилган 100 да ортиқ мурожаатлар ўз жойида ўрганилиб, тегишли тартибда ҳал этиш чоралари кўрилди.

«Адолат» СДП Учкўприк тумани Кенгаши томонидан «Инсон» ижтимоий хизматлар марказида «Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт» лойиҳаси доирасида «Адолат – инсон қадри учун!» мавзусида тадбир ўтказилди.

Унда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида юз берган муҳим воқеа-ҳодисалар тафсилоти ҳамда уларнинг аҳамияти ҳақида сўз борди.

Тадбир давомида долзарб масалалар юзасидан фикрлар алмашилди.

«Адолат» СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+