Ижтимоий ривожланган давлат қурамиз

01.07.2022 10:07:31

Шу кунларда республикамиз халқи ҳаётида муҳим сиёсий жараён- бахтимиз қомусига қушимча ва узгартиришлар киритиш учун кенг қамровли ишлар, тарғибот тадбирлари, учрашувлар ташкил этилаяпти.Биз ижтимоий давлат барпо этиш учун ҳаракат қилаяпмиз. Ижтимоиий давлатда ҳеч ким эьтибордан четда қолмайди, ўз муамолари билан ёлғиз ташлаб қўйилмайди.

Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг куламли вазифаларни ҳаётга тадқиқ этиш ҳамда мамлакатимиздаги сиёсий ислоҳотларда   ахолииниг фаолигини ошириш, жойларда Узбекистон республикасининг конституциясини  такомиллаштиришга бағишлаб  аҳолииннг кенг қатламини жалб этган ҳолда  учрашувлар ташкил этилаяпти.

қарши35

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуғани Умиров  Нишон туманидаги 5 та маҳалла, шунча ташкилот ва 2 та муассасаларда учрашувлар ўтказди. Тадбирларда   Абдуғани Умиров сўзга чиқиб, конституциямизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар хусусида маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчиликка тушунчалар берди. Шунингдек, тадбирда туман маънавий ва маърифий ишлар бўйича ҳоким ўринбосари  С.Худойқулов, туман адлия бўлими бошлиғи М.Абраевлар ҳам ўз маърузалари билан иштирок этишди.Учрашувларда аҳолини янада жалб этган ҳолда тадбирлар уюштириб,  референдумда фаол қатнашишга жалб этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Дарвоқе, учрашувларда конституцияга  ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадида фуқаролардан пенсия масалалари  бўйича 2 та , таълим ва тиббиёт ходимлари нуфузини ошириш борасида 3та, меҳнат шароитларини яхшилаш учун эса 2та таклифлар олиниб, конституциявий  комиссияга тақдим этишга қарор қилинди.

Абдуғани Умиров билан аҳолининг бўлиб ўтган учрашувларида  иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.

 

Ўзбекситон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+