Ижтимоий соҳа объектлари фаолияти ўрганилди

04.01.2023 20:01:22

Ҳозирги кунда мактабгача таълимга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада мактабгача таълим муассасалари сонини хусусий боғчаларни ташкил қилиш орқали кўпайтириш, болаларни боғчага қамраб олиш кўламини орттириш асосий мақсад қилиб қўйилган.

Шу боис, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Джанибекова ва шаҳар Кенгаши депутати Т.Самиев, «Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Ж.Комиловлар иштирокида Янгиер шаҳри Бинокор МФЙдаги 4-сонли МТМда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Жараёнда депутат томонидан муассаса тарбияланувчилари учун байрам совғаси сифатида турли ўйинчоқлар совға қилиниб, улар билан самимий суҳбат ташкил қилинди. Ўз навбатида тарбияланувчилар янги йил шеърларини айтиб, барчани хурсанд қилишди.

Муассаса мудираси томонидан бундай эътибор учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Джанибековага миннатдорчилик билдирилди.

"Адолат" СДП Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+