Ижтимоий таъминотга муҳтож хотин-қизларга ёрдам кўрсатилди

17.10.2022 18:10:13

Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати С.Нишонов сайловчилари учун электрон қабулхона ташкил этиб, уларнинг мурожаатларини ўрганиб бормоқда. Жумладан, туманнинг «Ҳазрати Али» ва «Сарибозорча» МФЙларида яшовчи боқувчисини йўқотган, ижтимоий таъминотга муҳтож хотин-қизларнинг турли масалалардаги муаммолари юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.

Ибн Сино кўчасида истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган Муслимахон Бобоева оила аъзолари билан боқувчисиз қолган. Яшаш шароити ҳам ҳаминқадар. Хонадон эгалари куз-қиш мавсумини талафотсиз ўтказишлари учун ҳомийлар жалб этилиб, уй-жойлари таъмирланди. Янги эшик-ром ўрнатилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

«Сарибозорча» МФЙда яшовчи Дилфуза Холбоеванинг мурожаатига асосан хонадонига борилганида вояга етмаган фарзанди билан боқувчисиз яшаётганлиги, устига-устак оёғи гипсда бўлиб, рўзғорини таъминлашга имкони йўқлиги маълум бўлди. Депутат томонидан ҳомийлар жалб қилиниб, мурожаатчига ун, ёғ ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят

Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+