Ижтимоий тармоқда “мажбурий меҳнат” дейилгани аслида ҳашар экан

13.09.2021 10:09:30

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖга қарашли бўлган тиббиёт бирлашмаси ходимларини (кўпроқ кичик тиббий ходимларини) мажбурий тартибда ҳашарга олиб чиқилгани юзасидан хабар тарқалди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Қўқон шаҳар Кенгаши раиси Азизхон Аҳмаджонов мазкур хабарнинг қанчалик асосли эканлиги юзасидан  ўрганишлар олиб борди. Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Мурод Бойбобоев билан суҳбатлашди.

Маълум бўлишича, Тиббиёт бирлашмасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси в.б. Х.Хасиловнинг Ўзбекистон республикаси мустақиллигининг  ўттиз йиллик байрамини  муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик”  шиори остида хайрия ҳашари ташкил этишга қаратилган 20 августдаги  Н/1686а-сонли телефонаграммаси асосида  8-сонли Фармойиш расмийлаштириган.

Телефонаграмма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги 455-Ф-сонли  фармойишига асосан, 2021 йилнинг август ойи –  “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги ҳамда 21 август — Умумхалқ хайрия ҳашари куни этиб белгиланганлиги сабабли юборилган.

Ҳашар ўтказишда ходимлар  саломатлигига хавф солувчи  ва ҳашар доирасида бўлмаган ишларни  бажаришга иш берувчилар томонидан мажбурлаб жалб этишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.

21 август куни  поликлиника ҳудудида умумхалқ ҳашари ўтказилган.   Шу куни бажарилган ишлар  тўғрисида фотосуратлар  илова қилинган ҳолда  шифохонанинг бевосита бошқарма ташкилотига  тақдим этилган.

 Кичик тиббий ходимлар билан  бўлган мулоқот давомида  улар  ижтимоий тармоқда тарқалган ҳолатга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини,  иш жойини тозалаш, санитария талаблари даражасида озода бўлишини таъминлаш уларнинг иши эканлигини билдирганлар.

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши ахборот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+