«Йил аёли» миллий танловининг туман босқичи ўтказилди

26.10.2022 15:10:05

Янгийўл тумани Аҳил маҳалласидаги 5-сонли мусиқа мактабида ўтказилган «Йил аёли» миллий танловининг 11 та номинациясида 3 та шарт асосида намунали, фаол, ишбилармон хотин-қизлар иштирок этишди.

Танловда қуйидаги номинациялар бўйича саралаш ўтказилди:

«Йилнинг энг ватанпарвар аёли»,

«Йилнинг энг фаол олима аёли»,

«Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли»,

«Йилнинг энг яхши ижодкор аёли»,

«Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли»,

«Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси»,

«Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори»,

«Йилнинг энг яхши уй бекаси»,

«Йилнинг энг жонкуяр устози»,

«Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси»,

«Йилнинг энг яхши ИТ-дастурчи аёли» сингари 11 та номинациялари бўйича иштирокчи ғолиблар аниқланиб «Ташаккурнома» ва эсдалик совғалари берилди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+