Йўл-транспорт ҳодисаси нима сабабдан кўпаймоқда?

06.05.2022 18:05:01

Мамлакатимизда йўл-транспорт ҳодисаларининг сони юқорилиги, автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар қониқарли эмаслиги, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, камайтириш борасида кўрилаётган чора-тадбирларга етарли самара бермаяётганлиги боис, мазкур масала давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган йиғилишда муҳокама этилиб, вазиятни яхшилаш мақсадида соҳада жиддий ислоҳотлар ўтказиш, хусусан, йўл инфратузилмасини ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий талабларига тўлиқ мувофиқлаштириш, қоидабузарликларнинг барвақт профилактикасига йўналтирилган самарали тизимни йўлга қўйиш, инсон омилини истисно қилувчи рақамли технологияларни кенг жорий этиш таклифлари илгари сурилган эди.

Жорий йилнинг 6 май санасида Сирдарё вилояти маънавият ва маърифат маркази мажлислар залида мазкур  янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидалари тарғиботига бағишланган таҳлилий семинар ташкил қилинди.

“Адолат” СДП  Сиёсий Кенгаш раҳбарияти, Марказий аппарат масъул ходимлари, вилоят партия Кенгаши аъзолари ва фаоллари, депутатлари ички ишлар бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари, кенг жамоатчилик, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган мазкур тадбир, Президент Ш.Мирзиёевнинг йўл ҳаракати қоидалари бўйича ўтказган видеоселекторидан келиб чиқадиган вазифалар ҳамда, янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидаларида кўзда тутилган меъёрлар атрофлича ўрганиш ва ва таҳлил қилишга бағишланди.

Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП раиси ўринбосари Раҳмонов Абдукамол Шодиевич кириш сўзи билан очиб, аллақачон ҳаётимизнинг ажралмас, узвий қисмига айланиб улгурган йўл ҳаракати қоидалари тўғрисида тўхталиб, бу борада амалга оширилаётган ўзгаришлар, қабул қилинаётган қонунларнинг барчаси энг аввало халқимиз ва жамиятимизнинг тинчлиги, саломатлиги ва хавфсизлиги учун хизмат қилиши ҳақида гапириб ўтди.

Шунингдек тадбир давомида сўз олган  Ички ишлар бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари йўл ҳаракати қоидаларига беписанд муносабатда бўлаётган айрим кишилар томонидан содир этилаётган авариялар, арзимас бепарволик, қонунларга амал қилмаслик ортидан оламдан бевақт кўз юмаётган инсонлар, мусибатда қолаётган оилалар тўғрисида гапириб, барчани бирдек йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга чақирди.

Қизғин баҳс-мунозаралар, савол-жавоблар тариқасида ўтган тадбир сўнгида бундай таҳлилий семинар тренингларни мунтазам равишда ўтказиб боришга келишиб олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+