Йўллар равон. Унда муаммо нимада?

01.07.2022 15:07:37

Андижон тумани Гумбаз МФЙда яшовчи фуқаролар Орифжон  Саттаров ва Мўминжон Хусанов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжоновага мурожаат билан чиқди. Сайловчиларнинг айтишича, мазкур МФЙ ҳудудидаги кўчалар таъмирланган, йўллар талаб даражасида. Фақат муаммо йўл белгилари йўқлиги сабаб йўл траспорт ҳодисалари кузатилмоқда.

андижон1

Депутат масалани ўрганиб бу борада масъул ташкилотларга чиқди. Натижа ижобий, йўлларга тезликни камайтирувчи, юк автомабилларининг ҳаракатланишини тақиқловчи белгилар қўйилди. Яқин кунларда светафор ҳам ўрнатилади.

Гумбазликлар энди фарзандларининг  йўлларда ҳаракатланишидан хотиржам.

“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати. 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+