Камчиликлар депутат кўмагида ечим топаётганидан аҳоли мамнун

19.02.2024 14:02:03

Қашқадарё сайлов округидан халқ депутатлари вилоят Кенгашига депутат этиб сайланган Ўзбекистон Қаҳрамони Муҳаббат Шаропова Қарши шаҳридаги Шайхали МФЙга бориб, фуқаролар билан учрашди. Одамларни ўйлантириб келаётган муаммоларни ўрганди.Тўшакда ётиб қолган хасталар ҳолидан хабар олди.
Юзма-юз мулоқотда маҳалла фуқаролари ички йўлларни тартибга келтириш, уй-жой, электр энергияси таъминоти, даволаниш учун ордер олиш, тадбиркорлик билан банд бўлиш учун кредит масаласида, шунингдек, ёшлар ва хотин-қизлар эса доимий иш ўрнига эга бўлиш учун ёрдам сўраб мурожаат қилдилар. Депутат фуқаролардан тушган ўринли таклиф ва муаммоларнинг 70 фоизини шу ернинг ўзида ижобий ҳал этишга муваффақ бўлди. Қолган вақт талаб қиладиган мурожаатлар эса Қарши шаҳар ҳокимлиги ва тегишли давлат ташкилотларига депутатлик сўровлари юбориш орқали бартараф этиладиган бўлди.


- Президентимиз куни кеча амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий ислоҳотлар натижалари ва халқ фаровонлигини ошириш йўлида қилинадиган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятидаги сафарлари чоғида ҳам одамлар ҳар томонлама яхши яшаши, муносиб иш билан таъминланиши зарурлигини алоҳида таъкидладилар, - деди Муҳаббат Шаропова, - Шундай экан, биз халқ вакиллари жойларда одамларни ташвишга солаётган муаммоларни бартараф этиш чорасини кўришимиз керак. Агар бугун фуқаролар томонидан ўртага ташланган битта камчиликни бартараф этмасак, эртага бу муаммони устига яна ўнтаси қўшилади. Шунинг учун ҳам биз “Адолатчи”лар халқ орасига мунтазам кириб, ҳар бир масалани ўз вақтида бартараф этиш учун ҳаракат қилаяпмиз. Шундай йўл тутсак, халқимизнинг эртанги кунга ишончи ортиб бораверади.

Акмал Ҳайитов,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қашқадарё вилоят Қарши шаҳар Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+