Каналларни бетонлаш сув сарфини қисқартиради

05.06.2024 10:06:46

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2023 йил 29 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида суғориш тармоқларида сув йўқотишларини кескин камайтириш мақсадида сув хўжалиги тизимида 2024 йил «Каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил» деб эълон қилинган эди.
«Мамлакатдаги сув ресурсларининг 20 фоизи Ўзбекистоннинг ўзида, катта қисми эса қўшни давлатларда шаклланади. Иқлим ўзгариши оқибатида сув манбалари йил сайин камаймоқда. Трансчегаравий дарёларни бошқариш бўйича вазият ҳам жиддий. Буларнинг таъсирида 2030 йилга бориб юртимиздаги сув танқислиги 15 миллиард куб метрга етиши прогноз қилинмоқда .
Маълумки, юртимиздаги қишлоқ хўжалик экин майдонларига борувчи канал ва ариқларнинг катта қисми бетонлаштирилмаган. Шунинг ҳисобига улардан оқиб ўтувчи сувнинг ерга сизиб кетиши натижасида сарфи юқори бўлади. Бунинг олдини олиш мақсадида жорий йилги мавсум олдидан Сирдарё вилоятида дала четидаги ариқлар ва каналларни кенг миқёсда бетонлаш ишлари бошлаб юборилган.
Сирдарё туманидан оқиб ўтувчи «Малик» канали ҳам дастур доирасида бетонлаш ишлари бошлаб юборилган. «Адолат»СДП Сирдарё вилоят Кенгаши депутати С.Элмуродов ,бу ташаббусни бир неча бор мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқариб шу кунда амалга ошаётганлигини депутатни қувонтириб сайлов округидаги иш жараёнларини жойига борган ҳолда кузатиб ишчилар билан суҳбатлашди. Мазкур канални бетонлаштириш тендир асосида «Шохрух Демирбек»МЧЖ томонидан 13 800 метр масофада бетонлаш ишлари амалга ошириб келмоқда .Қурилиш ишлари 2023 йилда бошланиб 2025 йил ниҳоясига етиши мақсад қилиб қўйилган.

«Адолат» СДП
Сирдарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+