Касалхонада даволанаётган беморлар “Партия патронажи” асосида аъзо бўлди

13.03.2020 18:03:03

 Ўзбекистон "Адолат" СДП Сидрарё вилояти Янгиер шаҳар Кенгаши томонидан "Наврўзобод" маҳалласи, Сардоба кўчаси 14-уйда истиқомат қилувчи Ойсара Умарова хонадонига борилиб, "Партия патронажи" лойиҳаси доирасида аъзолик гувоҳномаси топширилди. Партия аьзолигига  қабул қилиш  жараёнида партия Устави, ғоя ва мақсадлари, амалга оширилаётган лойиҳа ҳамда тадбирлар ҳақида Ойсара Умаровага маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, Оқолтин туман Кенгаши томонидан ҳам “Партия патронажи” доирасида "Кўркам диёр" маҳалласи, Фаробий кўчаси 8-уйда истиқомат килувчи Яйра Муродқосимова  партия  аъзолигига қабул қилинди. Шу куни туман марказий касалхонасида даволанаётган Яйра опа “Адолат” СДПга аъзо бўлганидан хурсанд эканлигини яширолмади.  

–Бир беморнинг мурожаатини эътиборсиз қолдирмаганингиз партиянинг дастури инсонпарварлик ғояларига асосланганини исботлади, дея ўз ташаккурини ифодалади. Гулистон шаҳридаги йирик ишлаб чиқариш ташкилотларидан бири “ZINNUR” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида “Партия патронажи” лойиҳаси самарали ташкил этилди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, қурилишга мўлжалланган лак-бўёқ маҳсулотлари, коржомалар ва спорт кийимлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур ташкилотда иш куни қизғин ўтади. Яъни, ишчиларнинг партияга аъзо бўлиш истаги бору, вақти йўқ.

Корхона раҳбари, Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Носир Эгамбердиев ташаббуси билан ушбу корхонада БПТ очиш таклифи берилган эди. Бунга жавобан “Партия патронажи” координаторлари томонидан мазкур ташкилотга ташриф буюрилди ва 30 нафар ишчи ходимлар партия сафига қабул қилинди. Мирзаобод туманидаги марказий шифохонада фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимларидан ҳам партияга аъзо бўлиш учун таклифлар, мурожаатлар тушган эди. Партия туман Кенгаши раиси Шерали Шойзоқов “Партия патронажи” доирасида мазкур тиббиёт масканига ташриф буюрди ва 4 нафар фуқарога партия аъзолик гувоҳномасини топширди.

Ҳар куни аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш билан банд бўлган шифохона ходимларида партияга аъзо бўлиш истаги бор эди-ю, туман Кенгашига бориб учраш учун вақт етмасди. “Партия патронажи” лойиҳаси эса улар учун қулайлик яратди.  Энг муҳими,  халқни “Адолат”га янада яқинлаштирди, фуқаролар хонадонлари ёки иш жойида  партия билетини қабул қилибгина қолмай сиёсий куч ғоялари билан тўлиқроқ танишдилар, саволларига жавоб олдилар.  

 

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+